09:18 / 10.11.2018
5 243

2021 йилдан Ўзбекистонда мажбурий тиббий суғурта жорий этилади

2021 йилдан Ўзбекистонда мажбурий тиббий суғурта жорий этилади
Президент Шавкат Мирзиёев 2021 йилдан бошлаб Ўзбекистонда мажбурий тиббий суғурта тизимини босқичма-босқич жорий этишни топширган. Бунда Жанубий Корея, Сингапур, Германия каби давлатлардан халқаро консультантларни жалб қилиб, тегишли қонун ва қонуности ҳужжатларини ишлаб чиқишни айтган.

9 ноябрь куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида давлат раҳбари барча ривожланган давлатларда мажбурий тиббий суғурта тизими жорий этилгани ва бу орқали бюджет харажатларини камайтириш, тиббий хизмат сифатини оширишга эришилганини таъкидлаган.

"Тиббиёт соҳасида давлат-хусусий шериклик тизимини ривожлантириш, айрим даволаш муассасаларини шундай шериклик асосида юқори технологик ускуналар билан жиҳозлаш, уларга тўлиқ молиявий мустақиллик бериш бўйича чора-тадбирлар белгиланди", дейилади президент матбуот хизмати хабарида.

Шунингдек, йиғилишда тиббий таълим тизимини ислоҳ қилиш масаласи ҳам алоҳида муҳокама қилинган. Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда нуфузли хорижий таълим муассасалари филиалларини очиш, олий ўқув юртлари, илмий-тадқиқот институтлари ва ихтисослашган тиббиёт марказлари ўртасида интеграцияни кучайтириш бўйича топшириқлар берган.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » 2021 йилдан Ўзбекистонда мажбурий тиббий суғурта жорий этилади