00:15 / 10.11.2018
5 620

Дада мен кучлиман (Ибрат)

Дада мен кучлиман (Ибрат)
Отаси ўғлидан сўради:

- Ўғлим ,иккимиздан қай биримиз кучлироқмиз?

Ўғил жавоб берди:

- Албатта мен дада.

Ота бу жавобни кутмаган эди эсанкираб қолди.

- Бунга ишончинг комилми ўғлим?

Хонасига қараб йўл оларкан иккинчи марта сўради.

- Ха дада.

Ўз хонасига етай деб қолган ота учинчи марта умид билан
яна сўради:


- Балки яхшилаб ўйлаб кўрарасан ўғлим, қай бириимз
кучлироқмиз?

- Сиз дада.

Ота бу жавобдан мамнун бўлди. Лекин ўйлаб қолди. Нега
бундан олдин икки қайта мен кучли деди бу бола? Ўғлидан
яна сўради:


- Нега бу қарорга келдинг ўғлим?

Ўғил жавоб берди.

- Бундан олдин икки марта сўраганингизда сиз мени ёнимда
эдингиз. Сиз ёнимда бўлганингизда бу дунёда мендан кучли
одам йўқ дада.

Учинчи марта сўраганингизда сиз мендан узоқда эдингиз!
Сиз ёнимда бўлмасангиз мен хеч ким эмасман дада!!!.....

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Дада мен кучлиман (Ибрат)