Умматларига шафқатларидан йиғлашлари
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам фақат қудсий сабаблар билан йиғлаганлар:
1. Аллоҳ қўрқувидан.
2. Қуръони каримни эшитиб.
3. Аллоҳ севгисидан.
4. Вафот этган кимсага марҳаматларидан.
5. Умматларига бўлган шафқатларидан йиғлаганлар.
Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос розияллоҳу анҳудан ривоят қилади: "Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Иброҳим алайҳиссалом ҳақларидаги:
"Парвардигорим, у бутлар кўпдан-кўп одамларни йўлдан оздирдилар. Бас, ким менга эргашса, ана ўша мендандир (яъни, менинг динимдадир). Ким менга исён қилса, яна Ўзинг Мағфиратли, Меҳрибонсан (яъни, ундай кимсаларни ҳам Ҳақ Йўлга ҳидоят қилишга қодирсан)" ("Иброҳим" сураси 36-оят).
Исо алайҳиссалом ҳақларидаги:
"Агар уларни азобласанг, улар Сенинг (ожиз) бандаларинг. Агар уларни мағфират қилсанг, албатта Сен Ўзинг Қудрат, Ҳикмат эгасидирсан" ("Моида" сураси 118-оят) оятларни ҳам тиловат қилдилар.
Кейин қўлларини кўтариб: "Аллоҳим! Умматим, умматим..." деб йиғлай бошладилар. Аллоҳ таоло Жаброил алайҳиссаломга амр қилди: "Эй Жаброил! Расулим Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ёнига бор! Раббинг унинг нима учун йиғлаганини яхши билади, сен ундан нима учун йиғлаганини сўра!"
Жаброил алайҳиссалом Жанобимиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига келиб, нима учун йиғлаганларини сўрадилар. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам Жаброил алайҳиссаломга сабабини айтдилар. Ҳар нарсани яхши билувчи Аллоҳ таоло Жаброил алайҳиссаломга амр қилди: "Эй Жаброил! Муҳаммаднинг ёнига бор! Унга: "Албатта, Биз яқинда умматинг ҳақидаги нарсадан сени рози қиламиз ва сени унутмаймиз", дегин!" Mуслим ривоят қилган.
Манба: Islom.uz “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрон Исроил билан кенг кўламли урушга тайёрлигини маълум қилди
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
100 млн сўмгача бўлган кредитлар соддалаштирилган тартибда ажратилади
Германия разведкаси раҳбари: “Россия яқин йилларда НАТОга ҳужум қилиши мумкин”
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”