19:30 / 23.11.2018
9 524

Ибн Синонинг диний қарашлари

Ибн Синонинг диний қарашлари
Абу Али ибн Сино юртимиз ва халқимиз номига буюк шараф келтирган улуғ мутафаккирларимиздан бири. У Бухоро шаҳрида таълим олиб, ёшлигидан Қуръони карим, тафсир, ҳадис, калом, араб тили, балоғат илмларини ўзлаштирган.

Отаси уни ҳаким ва файласуф Абу Абдуллоҳ Нотилийга шогирдликка беради. Унинг қўлида мантиқ, ҳандаса (геометрия), фалсафа, фалакиёт (астрономия) фанларидан сабоқ олади.

Ибн Сино нафақат тиббиётга оид асарлар ёзди, балки Қуръон илми, ҳадис, грамматика ва араб тили билан мукаммал шуғулланган. У 10 ёшидаёқ Қуръони каримни тўлиқ ёд олган ва "Ихлос" сурасини пайғамбаримиз (с.а.в.) ҳадисларидан мисоллар келтириб, араб тилида таржима (тафсир) қилган. Бу эса унинг муфассир бўлганидан ҳам далолат беради. Мазкур сура мантиқий усулда, оятлардан баъзи калималар алоҳида ажратиб олинган ҳолда тафсир қилинган. Ушбу тафсир бугунги кунда Саудия Арабистонидаги "Мактабат ул-ҳарами-л-маккий" кутубхонасида сақланмоқда.

Ибн Сино ёшлигидан ижодга ҳам қизиққан. Олим даставвал Нуҳ ибн Мансурга атаб нафсоний қувватлар ҳақида рисола, "Уржуза" номли тиббий шеърий асар ва дўсти Абулҳусайн ал-Арузийнинг илтимосига биноан "Ал-ҳикмати Ал-арузий" ("Арузий ҳикмати") асарини тасниф этади.

Мутафаккир бой мероси билан жаҳон маданияти тараққиётига ҳисса қўшди. Олим ўз ижоди орқали Марказий Осиё, Яқин ва Ўрта Шарқ мамлакатларидаги юқори маданий кўтаринкилик, маданий "уйғониш"нинг маънавий ютуқларини мужассамлаштира олди. Бутун Шарқ ва Европадаги маърифат, маданият тараққиётига катта таъсир кўрсатди. У ўз даврида Шарқ ва Европада "Шайх ур-раис", "Олимлар бошлиғи", "Табиблар подшоҳи" каби номларга сазовор бўлди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Ибн Синонинг диний қарашлари