
Дадам раҳматли ривоят қилиб бергандилар.
Андижонда бир зот ўтган экан. Кунлардан бир куни, ўша зот олдига тужжор қовон тўла аравасида келиб тўхтабди.
Ҳалиги зот тужжорга: ”Аллоҳ учун менга қовунингдан бер”, дебди.
Тужжор битта кичкина ва сал заҳаланган қовунни олиб, у кишига берибди. Сўнг ҳалиги зот белбоғидан бир танга олибдида, тужжорга узатиб, шу бир тангага ҳам қовун бер, дебди
Тужжор катта ва яхши қовунни узатибди. Шунда ҳалиги улуғ зот қовунларга қараб туриб: ”Тангрига берганингни қара-ю, тангага берганингни қара!?”, деган эканлар.
Манба: Azon.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар