Менимча, ер юзида биздан бошқа "бировлар фикри учун" яшайдиган, "одамлар нима дейди?"дан қўрқадиган миллат бўлмаса керак.
Бир ўртоғимиз уйланадиган бўлди. Тўйига атаб йиғаётган пули "кўки"да беш минга етибди.
Бир неча йигитлар унга, "пулинга яраша ихчамроқ тўй қилавер, иложи бўлса уч мингини ишлатиб қолганига тўйдан кейин бирон иш бошла" деб маслаҳат бергандек бўлдик.
У бўлса, "бир ўғил бўлсам, уни устига кўпчиликни ошини еганман. Дўст душман нима дейди?" – деди ва яна олти минг доллар қарз олиб ўн бир мингга тўйини ўтказди.
Ўсмирлик чоғимда оилага ёрдам бериш мақсадида ўқишдан бўш пайтимда чорсу бозорида "напитка"лар сотардим.
Агар танишлар учраб қолса, худди улар мени маломат қиладигандек уялиб, бўзариб, иложи борича улардан беркинишга ҳаракат қилардим.
Ўзимча, бу қилаётган тижоратимни "дўстлар кўриб қолса нима дейди", дердим-да.
Бир қадрдон окамизни ишлари юришган пайтида молиявий ибодатларни (умра, ҳаж) қиволинг! Вариантлар чиқиб турибди, йўли бор! – дедик.
Окамиз, "уйни кенгроғига алмаштириб олай, кейин..."
Бу уйимга меҳмон кутолмайман. Уйимга келганлар, "Кўчада юришини қара, яшаётган (каталакдек) уйини қара" дейишмайдими? – дедилар.
Одамлар нимаям дерди?
Ўртоғимизнинг хозиргача чумолидек тинмай ишлаши, лекин ҳалиям қарзини "думи" узилмаганини кўрган "дўст-душман", "имкониятига қараб иш қилса бўлмасмиди" – дейишди.
Мен эса ишлаб, мактаб харажатларимдан орттириб қолган пулни, рўзғорга ишлатарсизлар деб онамга берганимда (дадамга беришга уялганман) онам, "вой мени болам ишлаб бизни боқадиган бўлибди" деб, йиғлаб ҳақимга дуо қилганларини, одамларнинг ҳар қандай гапига алишмайман!
"Одамлар нима дейди?" дан уялиб ибодатни кейинга сурган окамиз, афсуски уйлари янгиланишидан олдин оламдан ўтиб кетдилар!
Умр қисқа! Одамларнинг гапи учун эмас, ўзингиз учун яшанг азизлар.
Ҳожиаҳмад УМРЗОҚОВ
Манба: Azon.uz “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрон Исроил билан кенг кўламли урушга тайёрлигини маълум қилди
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
100 млн сўмгача бўлган кредитлар соддалаштирилган тартибда ажратилади
Германия разведкаси раҳбари: “Россия яқин йилларда НАТОга ҳужум қилиши мумкин”
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”