16:12 / 01.12.2018
3 392

Нега ёлғонга ишонамиз?

Нега ёлғонга ишонамиз?
Чунки у ширин, ёқимли бўлади. Шунинг учун ёлғонлигини билиб турсак ҳам, шубҳалансак ҳам унга ишонамиз, ўзимизни балки ростдан ҳамдир деб ишонтирамиз.

Яқинда мен ҳам ана шундай ёлғон домига тушдим. Ёзда болаликдан яқин дўстим ўз божаси билан гектарига 200 минг сўм эвазига мош экаётганини айтиб, мендан қарз сўради. Олти гектарга экяпмиз, ҳамма ишни божам қилади, ҳосилни эса ярми меники, деди. Ундан яна бормикан, сўраб кўр, менам пул берардим бўлса дедим. Сўради, олти эмас, жами 13 гектарга экадиган бўлдик. Агар гектаридан 1,2 тонна ҳосил олсаям, тикилган пул 2 гектар ердан чиқиб кетиши, қолгани фойда эканини айтдик.

Шундай қилиб дўстим ва ўзим учун аввал ерга, кейин "гуркираб ўсаётган" мошларни дорилашга, кузда эса қўлда йиғиб олиниши учун иш ҳақига пул бердим. Ўзимча ҳисоб-китоб қилиб, фалон миллион сўм пул тушаркан, ундан фалончига бунча, пистончига бунча ажратаман, ўзимгаям оз-моз қолади, деб ширин хаёлларга берилиб юрган вақтим...

Ёлғоннинг шакари тугаб, қалампири бошланди. Бирданига юзим буришди, пуллар ҳавога учгани, уларни дўстимнинг божаси ичиб, маишатларга ишлатгани, бизни эса жуда моҳирлик билан алдагани ошкор бўлди.

У орада мен четга кетдим, бу ишнинг ортидан чопиш дўстимнинг виждонига қолиб кетди. Ичим куйгани, етим-есир, жуда қийналган бир-икки оилага бир иш бошлаб қўйганман, Худо хоҳласа ўхшаса ёрдам бераман, дуо қилиб туринглар, деб ваъда бериб қўйгандим. Улар билан ҳам алоқам узилди, бир-иккисининг саломларига алик олишдан бошқа иш қила олмай қолдим.

Бу ҳақда яқин акахонимга айтгандим, сиз яхшилаб ўйлаб кўринг берган пулларингизда қандайдир ҳаром-харишми, нимадир аралашган бўлса керак, деди. Тилимни тишладим. Ҳосилдан узаман, деб қарз ҳам олгандим, ёнимдаги омонат пулдан ҳам ишлатгандим (албатта ҳаммасини тийин-тийинигача ёзиб қўйганман, инша Аллоҳ ўз вақтида ундан қутуламан).

Хуллас шунақа гаплар. Ширин ёлғонлар, осонликча келадиган жарақ-жарақ пулларга ишонманг. Ҳаммасига меҳнат ва изланиш, каллани ишлатиш ва албатта ҳалол йўл билан эришиш мумкинлигини унутманг.
Санжар САИД

Манба: Azon.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Нега ёлғонга ишонамиз?