Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг ўғиллари Иброҳим вафотига йиғлаганлари

Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг ўғиллари Иброҳим вафотига йиғлаганлари
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўғиллари Иброҳим сакаротдалик (жон чиқар маҳали) пайтида ёнига кирдилар. Икки кўзлари ёшга тўлди. Шунда Абдураҳмон ибн Авф розияллоҳу анҳу: “Сиз ҳам йиғлайсизми, эй Аллоҳнинг Расули?” деб сўради. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Эй Авф ўғли! Бу бир раҳматдир!” – дедилар ва бошқа томонга ўтиб: – Албатта, кўзлар ёшланади, қалб маҳзун бўлади. Роббимиз рози бўладиган нарсанигина айтамиз. Эй Иброҳим! Аблатта, сенинг фироқингдан биз маҳзунмиз” (Риёзус-солиҳийн, 924).
“Қалбимизнинг нури” китобидан

Манба: islom.uz
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар