09:25 / 06.12.2018
5 534

Олимлар оптимал уйқу қанча давом этиши кераклигини маълум қилишди

Олимлар оптимал уйқу қанча давом этиши кераклигини маълум қилишди
Соғлом уйқу суткасига 6 соатдан 8 соатгача давом этиши керак. Бу ҳақда олимлар халқаро гуруҳи маълум қилди. Уларнинг бу борадаги тадқиқоти Европа кардиологлар жамияти журналида чоп этилган.

Кузатувлар тахминан 8 йил давом этган, мутахассислар 35-70 ёшда бўлган 116 минг кишининг уйқуси кундаликларини таҳлил қилиб чиқишган. Натижада улар уйқунинг меъёридан кўп бўлиши юрак-томир касалликларидан ўлиш хавфининг ошиши билан боғлангани ҳақидаги хулосага келишган.

Кунига 8 соатдан 9 соатгача ухлаган одамларда тавсия қилинган соат дам олганларга нисбатан ўлим хавфи 5 фоизга ошган. 9 соат 10 соатгача давом этадиган уйқу эса жиддий касалликлар ривожланиш эҳтимолини 17 фоизга, 10 соатдан кўпроқ ухлаш эса 41 фоизга оширган.

Олимларнинг айтишича, кундузги уйқу ҳам агар одам кечаси 6 соатдан кам ухласа, юрак касалликлари риавожланишига олиб келади. Бироқ уларнинг таъкидлашича, аксарият ҳолларда шу йўл билан тўйиб ухламаганлик компенсация қилинади ва кўрсаткич оптимал қийматларгача етади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Олимлар оптимал уйқу қанча давом этиши кераклигини маълум қилишди