— Салом, сирдошим! Одам қанча улғаяверса, шунча ақли тўлишиб бораверар экан. Йигирма ёшларимда кўзимга кўркам кўринган қизнинг соясига айланардим-да, кўнглини забт этардим. Бора-бора уларнинг кўплигидан исмидан ҳам адашадиган бўлиб қолгандим. Лекин уйланиш мавриди етганида…
Онамнинг зорланишларидан армон қолмади. Ҳар куни янги қиз топади. Мен эса учрашувдан безорман. Тасодифми ёки тақдир, билмадим, доим ўзига тўқ, бадавлат оиланинг қизлари билан тўқнаш келаман. Биз оддий оиламиз. Яшашимиз бировдан олдин, бировдан кейин дегандек. Ҳартугул муҳтожлик жойимиз йўқ, лекин баланд охурдан сув ичган қиз билан ҳаётимни боғласам эртам қандай бўлиши ҳақида қайғураман. Масаланинг нозик томони эса бошқа ёқда. Онам бир қиз билан учраштиради, учрашаман. Иккимиз бир-биримизга маъқул келамиз, қўнғироқлашамиз, қайта учрашамиз, меҳримиз тушади. Совчиликка навбат келганда эса ота-онам: «Қуда тараф жуда бадавлат кўринади, беллашаман деб белимиз чиқиб кетмасин. Кўрпамизга қараб оёқ узатганимиз яхши. Бойнинг қизи калондимоғ, бунинг устига бебош ҳам бўлади. Ўзингни ҳам, бизни ҳам қийнама, ўғлим!» дейишади. Бу ҳодиса кўп қайтарилди. Уйланишдан ҳам, учрашишдан ҳам безиб қолганман. Баъзан ўйлаб қоламан: пул ва бойлик бахтли оилавий ҳаётга шунчалик таъсир ўтказа оладими деб.
Азизлар, менга қандай маслаҳат берасиз? Онамнинг гапи тўғрими? Ёки бойнинг қизини ҳам қайта тарбияласа бўладими?
…42-42 абоненти
Манба: "Ҳордиқ" “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрон Исроил билан кенг кўламли урушга тайёрлигини маълум қилди
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
100 млн сўмгача бўлган кредитлар соддалаштирилган тартибда ажратилади
Германия разведкаси раҳбари: “Россия яқин йилларда НАТОга ҳужум қилиши мумкин”
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”