
Бир киши Абдулмалик ибн Марвон (умавий халифа, тобеъийнлардан) роҳимаҳуллоҳга бир куни:
– Сизга бир нарсани холи айтмоқчи эдим, – деди. Абулмалик атрофидагиларга қараб:
– Истасангиз.. (бизни холи қолдиришингиз мумкин), – деди. Улар туриб кетгач, ҳалиги киши энди гап бошлайман дер экан, халифа уни:
– Тўхта, – деб тўхтатди ва унга деди: – Мени мақтай кўрма, чунки ўзимни сендан кўра яхши танийман. Ёлғон гапира кўрма, чунки ёлғончининг бурди бўлмас. Ғийбат қила кўрма.
Буни эшитган ҳалиги одам:
– Унда менга (кетишга) рухсат берсангиз, – деди...!
– Майли, истасанг, – деди халифа..!
Абул Аббос Мубаррид
"Ал Комил филлуға" китоби, 1/65
"Ал Комил филлуға" китоби, 1/65
Манба: Azon.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар