Отангга тик боқма!

Отангга тик боқма!
Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу қўли шол бўлган кишидан унга нима бўлганини сўрадилар.

У одам:
– Отам жоҳилият пайтида мени дуоибад қилган эди. Қўлим ўшандан бери шундай, – деди.

Шунда ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу:
– Оталарнинг жоҳилият пайтидаги дуоси шунчалик бўлса, Исломдаги дуоси қандай экан! – дедилар.

Манба: www.azon.uz

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар