— Ассалому алайкум, азизлар! Беҳисоб шукрлар бўлсинки, қўлларим яна қалам тутишга қодир, оёқларим ернинг паст-баландини ҳис этяпти.
Бундан бир неча ой олдин юрагим хуруж қилиб, оғир дардга мубтало бўлгандим. Тамоман ҳаракатдан тўхтагандим. Куну тун бошимда парвона аёлимдан чексиз муннатдорман. Кишининг ёши ўтгандан сўнг кимгадир кўнгил қўйишини аҳмоқлик деб билардим. Лекин айнан ўзимда шундай ҳолат содир бўлди. Элликдан ошганимга қарамай турмуш ўртоғим билан шу вақтгача кўнгилсиз яшаб ўтдим. Ўғил-қизим бўлса ҳам, рўзғоримни гулдек яшнатиб қўйса ҳам унга нисбатан қалбимда заррача илиқлик ҳис қилмаганман.
«Эркак кишини кўча учун яратган», деган гапга ёпишиб олгандим. Ишга эрта кетиб, ярим тунда келардим. Оиламни ҳеч кимдан кам қилмаслик учун жонимни берганман, аммо шу пайтгача аёлимга кўнгил қўймаганман. Қовоғимдан қўрқадиган аёлим турмуш қурганимизга ўттиз йил бўлибдики, ҳали бирон марта кўзимга тик қарамабди энди ўйласам!..
Буни тўшакка михланиб қолгач билдим. Дўстларим тарк этди, оға-иниларим вақт тополмади, ҳатто болаларим малоллана бошлади. Лекин неча йиллар аёллик қадрини хонадонимдан топмаган аёлим оёққа туришим учун жонини фидо қилди. Айни дамларда мазмунсиз ўтган умри учун бошимни эгаман. Эллигимда кўнглимнинг эгасига айланган аёлимни умримнинг охиригача кафтимда асрайман…
АБДУМАННОН
Тошкент шаҳри
Тошкент шаҳри
Манба: Hordiq.uz “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрон Исроил билан кенг кўламли урушга тайёрлигини маълум қилди
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
100 млн сўмгача бўлган кредитлар соддалаштирилган тартибда ажратилади
Германия разведкаси раҳбари: “Россия яқин йилларда НАТОга ҳужум қилиши мумкин”
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”