Мен бозорда савдогарчилик билан шуғулланардим. Савдогарчилигим писта, бодом, майиз каби, нарсалар сотишдан иборат эди. Одатда биз кабилар майда савдогарлар дейилади. Топганимиз тирикчиликдан ошмасди. Қиш кунларида маҳаллада кўмир сотадиган савдогарлар бозори чаққон бўлади. Улар олдига то қиш тугагунча бутун маҳалла аҳли кунда кун ора бориб туради.
Уйда кўмир тугагани учун бозордан келиб, мен ҳам қўшним олдига чиқдим. Уч тўрт қоп кўмир олмоқчи эдим. Борсам кўмир сотувчи қўшним бир болага гапириб турган экан. Эшитиб турсам, у "Олдинги олган кўмирни пулини ҳали тўламагансизлар. Энди яна қарзга кўмир беролмайман", -дерди. У бола кўмир олмасдан чиқиб кетди. Мен суҳбатга аралашиб, кўмирчидан нима гаплигини суриштирдим.
Бу болани отаси вафот этган. Уйида онаси ва укалари билан яшайди. Уларга қарзга кўмир берганман. Яна сўраб келибди. Менда шароит йўқ қарзга беришга. Шунга беролмадим деб тушунтирди. Қуръону ҳадисда етимларга яхшилик қилишга чақирилган. Мен ҳам етим болаларга оз бўлса-да, бир яхшилик қилай деб ўйлаб қолдим. Мен чиқиб, у болани чақирдим. Уч тўртта қоп кўмирни пулини тўлаб унга бериб юбордим.
Кейин, ўзимга ҳам уч қоп олиб уйга қайтдим. Бу мени қўлимдан келган кичкина яхшилик эди. Менинг савдоим ҳам яхшимас ва ўзимиздан орттира олмасдим. Шу куни тунда уйимни эшиги тақиллаб қолди. Чиқсам ҳокимиятда ишлайдиган оқ кўйлак кийиб, бўйинбоғ таққан костюм шим кийган кишилар эди. Улар мендан тунда безовта қилгани учун узр сўраб, эртага бир каттакон меҳмонга келаётгани учун улар тонггача дастурхон тузатиши лозим экан. Шунга писта, бодом каби нарсалардан сотиб олишга тунда келишибди. Мен кийиниб чиқиб улар билан бозорга кетдим.
Улар менинг сотувга қўйган нарсаларимни қопи билан савдо қилишди. Одатда бу каби маҳсулотларни одамлар бир ё икки килодан кўп олишмасди. Булар бисотимда борини ярмини олишди. Мени уйга қайтариб олиб бориб қўйишди. Шу тунда ярим соатда қилган савдоим бир ойда қиладиган савдодан кўпроқ бўлди. Мен ўйланиб қолдим. Кеча етимларга уч қоп кўмир олиб берганимга, шу заҳоти тунда шунақа савдо қилганимга ҳайрон эдим. Бу каби савдо умримда бўлган эмасди. Мен етимларга яхшилик қилиш шунчалик тезда қайтишини кутмагандим.
Хулоса: Албатта, етимларга яхшилик қилиш мукофоти нақд бўлган амалдир. Бу мукофот эртами кечми албатта бўлади. Шу дунёни ўзида бўлиши мумкин. Ёки дунёда қайтмаса охиратда албатта бўлади. Чунки, Аллоҳу Таоло Қуръони Каримда: “Яхшиликнинг мукофоти яхшилик эмасми?” деб марҳамат қилгандир. (“Раҳмон” сураси 60 оят)
Манба: Azon.uz “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрон Исроил билан кенг кўламли урушга тайёрлигини маълум қилди
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?