06:58 / 24.12.2018
7 589

«Аллоҳ менга сахийлик қилиб турганда мен бахиллик қилишдан уяламан»

«Аллоҳ менга сахийлик қилиб турганда мен бахиллик қилишдан уяламан»
Бир куни саховати билан танилган Умар ибн Убайдуллоҳ йўлда кетаётиб, бир боғнинг ёнидан ўтди. Боғнинг девори ёнида бир қул бола овқат еб ўтирар эди. Шу пайт унинг ёнига бир ит келди. Бола ўзи бир луқма еса, итга ҳам бир луқма берар эди. Буни кўрган Умар ибн Убайдуллоҳ: “Бу сенинг итингми?” деди. Бола: “Йўқ”, деди. Умар: “Унда нега овқатингга уни шерик қиляпсан?” деган эди, бола: “Ўзим еб, унга бермаётганим кўриб қолишларидан уяламан”, деди. Боланинг жавобидан лол қолган Умар: “Сен ҳурмисан ёки қулми?” деди. Бола: “Мен шу боғ эгасининг қулиман”, деди.

Умар жўнаб кетиб, бир оздан кейин қайтиб келди-да, “Суюнчи бер, Аллоҳ сени озод қилди. Бу боғ энди сеники бўлди”, деди. Бола хурсанд бўлиб, “Гувоҳ бўлинг, бу боғнинг ҳосилини шу шаҳардаги камбағалларга атадим”, деди. Боланинг ҳимматига қойил қолган Умар: “Мени ҳайрон қолдирдинг. Ўзинг муҳтож, камбағал бўла туриб, шундай қиласанми?” деди. Шунда бола иймон ва ишонч билан: “Аллоҳ менга сахийлик қилиб турганда мен бахиллик қилишдан уяламан” деб жавоб берди.

Ана сизга саховатнинг, розилик ва қаноатнинг чўққиси!

Аллоҳ барчамизнинг қалбимизга розилик нури ва иймон ҳаловатини, жисмимизга офият, қулоғимизга Қуръон эшитиш роҳатини, тилимизга Аллоҳнинг зикрини жойласин!

Манба: Azon.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » «Аллоҳ менга сахийлик қилиб турганда мен бахиллик қилишдан уяламан»