00:21 / 31.12.2018
24 683

"Йулбарс" мучали соҳибларини 2019 йилда нималар кутмоқда?

"Йулбарс" мучали соҳибларини 2019 йилда нималар кутмоқда?
Йулбарс: (1902, 1914, 1926, 1938, 1950, 1962, 1974, 1986, 1998, 2010 йй.)
УМУМИЙ ТАЪРИФ
2019 йил шахсий ҳаётингизда кутилмаган ва ёқимли совғалар тайёрлаб қўйган. Бу совғаларни йил давомида қабул қилиб олишингиз тайин. Айниқса, оила қурмаганлар ҳаётида романтика ҳукм суриши аҳамиятлидир. Ёзга бориб йўлбарс мучали вакил ва вакилалари қаршисида шундай имкониятлар пайдо бўладики, буни етти ухлаб тушингизда ҳам кўрмагансиз. Айрим эркаклар ҳамкасабалардан бири билан романтик лаҳзаларни бошдан кечириши эҳтимолга яқин.
Олис сафарлар ҳам 2019 йили етарлича кўзда тутилган. Фақат сафарга чиқманг. Муаммолардан қочиб саломатликни тиклаш пайида бўлинг.
Пул масаласида муаммо деярли юзага келмайди. Асосийси, молиявий инқироздан қочманг. Моддий аҳволингизни қариндошлардан бири яхшилаш йўлида куйиб-пишиши мумкин. Молиявий масалада чув тушишлар, алданишлардан нари бўлинг.
САЛОМАТЛИГИ
2019 йили ишчанлик тўлиқ сизнинг қўлингизда бўлади. Янги йилда саломатлигингиз жуда яхши ҳолатда бўлади. Мавсумий вирусларга қарши организмингиз тўлақонли куч билан қаршилик кўрсата олади. Аммо бунинг учун ҳозирдан иммунитетни кўтариш, соғлом турмуш тарзига, тўғри овқатланиш, жисмоний ҳаракатларга эътибор қаратишингиз лозим. Шу билан бирга дам олишни ҳам унутиб қўйманг. Сизнинг энг заиф нуқтангиз нафас йўллари ҳисобланади. Қолаверса, тўнғиз йилида сиз томоқ оғриғи, гайморитдан безовта бўлишингиз эҳтимолга яқин. Стресслар ҳам ўз айбингиз билан сизни тарк эта қолмаслиги мумкин.
АЁЛЛАР
Тўнғиз йили йўлбарс мучалида туғилганларга керагича ижобий эмоцияларни ҳадя этади. Шахсий ҳаётни яхшилаш ва мартабани юқори чўққиларга олиб чиқиш учун ҳам 2019 йил жуда қулай кечади. Турмушга чиқмаган қизлар сал фаолроқ, сергакроқ бўлишлари тавсия қилинади. Шунда сиз тезроқ бахтингизни топишингиз мумкин. Йил бўйи лабларингиздан табассум аримаса, дўстларингиз кўпаяди. Оилали аёллар фарзандлари тарбиясига янада синчковроқ муносабатда бўлишлари лозим. Яна шу нарсани эсда тутингки, мартаба, иш деб югураверишингиз нотўғри бўлади. Сиз оилангизни биринчи навбатга қўя олишингиз зарур.
ЭРКАКЛАР
Сизни қийнаши, безовта қилиши мумкин бўлган муаммоларнинг деярли барчаси эски йилда қолиб кетади иншооллоҳ. Йил сизга ҳар жабҳада омад эшикларини катта очиб қўяди. Оилавий ҳаётингизда йил давомида гармония ҳукм суради. Аммо бу ҳолат қачонки жаҳлдорликка эрк бермасдан, ҳар бир масалага хотиржам ёндаша олсангизгина юзага келади. Тўнғиз йилида зинҳор эҳтирос қулига айланманг. Айримлар 2019 йил иккинчи ярмида юқори лавозимга тайинланишлари мумкин. Моддий аҳволингиз ҳамиша яхши бўлиши учун харажатларни кескин камайтиришингиз керак.

Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » "Йулбарс" мучали соҳибларини 2019 йилда нималар кутмоқда?