Илон: (1905, 1917, 1929, 1941, 1953, 1965, 1977, 1989, 2001, 2013)
УМУМИЙ ТАЪРИФ
2019 йил илон мучалида таваллуд топганларга бир олам қувонч, муваффақиятли лаҳзаларни ҳадя этмоқчи. Шахсий ҳаётда, ишда мартабангиз улуғ бўлиши кутилади. Оила қурмаганлар муҳаббатини учратмаган бўлса, тўнғиз йилидан умид қилаверсинлар. Орзуларингиз албатта ҳақиқатга айланади.
Ижод аҳлининг умидлари ҳам саробдан иборат бўлмайди. Куз ойларига бориб истеъдодингиз меваларини кўра бошлайсиз. Агар кимдир шахсий бизнесини очмоқчи бўлса, шу йилдан кечиктирмасин. Албатта омад кулиб боқади. Кимгадир ишонмасангиз, доимо ундан шубҳа қилсангиз, 2019 йили у одам билан силлиқчасига муносабатларни узиб қўя қолинг.
САЛОМАТЛИГИ
Ўзингизни, соғлиғингизни ҳурмат қилсангиз, қадрласангиз, соғлом турмуш тарзига ўтинг. Қолаверса, саломатлигингизнинг ёмонлашуви жисмоний зўриқишлардан ҳам келиб чиқади. Уйқусизлик ҳамда депрессия асосий муаммога айланади.
Атрофдагилар билан муносабатларда ҳам асабларни асраган ҳолда йўл тутинг. Аллақачон сурункали хасталик орттириб олганлар ҳеч бўлмаса, кунига узоқ вақт пиёда юришга одатлансинлар. Бу ортиқча вазндан халос бўлишда ҳам ёрдам беради. Бундан ташқари, ошқозонингизда ҳам тўғри овқатланмаслик оқибатида жиддий муаммолар пайдо бўлиши мумкин.
АЁЛЛАР
Ҳали турмушга чиқишга улгурмаган аёллар, қизлар ҳаётида танаффуслар кузатилади. Лекин 2019 йили оила қуриш ҳақида жиддий ўйлаб кўрмасангиз бўлмайди. Фақат хушомадларнинг ҳақиқийларини қалбакисидан ажрата билишингиз керак. Жаҳлдорликни бир четга суринг. Оиласи борлар шу масалада жуда эҳтиёт бўлишлари лозим.
Ҳаддан ортиқ кўп ишлаш саломатлигингизга путур етказиши ҳеч гап эмас. Ишхонангиздаги раҳбарлар билан янги йил давомида жанжалли лаҳзалар юзага келиш эҳтимоли бор. Қисқа қилиб айтганда, тўнғиз йилида сабрли, матонатли ва мулойим бўлинг.
ЭРКАКЛАР
Аёллардан фарқли ўлароқ илон мучалида туғилган эркакларга осон бўлмайди. Тўнғиз йилида ҳар жабҳада жиддий тўсиқлар йўлингизга кўндаланг бўлиши кутилмоқда. Йил ўрталарига бориб профессионал касбингиз билан боғлиқ ишдаги малакангизни оширишингизга тўғри келади. Шахсий бизнесини очиш ниятида юрганлар бўлса, марҳамат, сиз учун имкониятларнинг барча эшиклари очиқ бўлади.
Шахсий ҳаётда шу нарсани билингки, тўнғиз йили хиёнатларни кечира олмайди. Оиласиз дўстларимиз йил давомида албатта ўз бахтини топади. Айрим оилалилар хонадонида янги меҳмон дунёга келиши мумкин. Асосийси, ишдаги муаммоларни уйга кўтариб келманг. Бу яқинларингиз билан орангизда жанжалли вазиятларни келтириб чиқаради.
Манба: Hordiq.uz “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
100 млн сўмгача бўлган кредитлар соддалаштирилган тартибда ажратилади
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Германия разведкаси раҳбари: “Россия яқин йилларда НАТОга ҳужум қилиши мумкин”
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди