Дубайдаги Қуръон ёдлаш курси раисининг муовини Саид Ҳорид ҳикоя қилади:
Дубайда ўтказилган мусобақаларнинг бирида эски Совет тузумидан бўлган бир кичик бола 1-ўринни эгаллади. Унинг ёши 12 да бўлиб, бу ҳақиқатан диққатга сазовор эди. Биз ундан Қуръони Каримни қандай ёд олгани ҳақида сўрадик:
- Ким сенга Қуръонни бундай тажвид билан, чиройли қилиб ёдлатган?
- Отам менга шундай ёдлатган, деб жавоб берди у.
- Отангга ким ўргатган?
- Бобом.
Биз унинг жавобидан ажабландик ва сўрадик:
- Қандай қилиб бобонг отангга атеистик Совет тузумида Қуръонни ўргатган, ахир у вақтда динига амал қилган мусулмонлар тўғридан-тўғри ўлдириб юборилган бўлса...
- Отам менга айтиб берганлар, бобом уларни эшакка мингазиб, қишлоқ ташқарисига олиб чиқар эканлар. Сўнг кўзларини бойлаб, яна эшакка мингазиб, бир тоғ бағридаги катта ғорга олиб борар эканлар. Кўзларини ечиб, ўша ердан беркитилган Қуръонни олиб берар эканлар. Отам кун бўйи Қуръондан ёдлай олганларича ёдларканлар, сўнгра яна кўзларини боғлаб, қайтиб келишар экан. Шу аснода Қуръонни ёд олган экан…
…Биз жуда ҳайратда қолдик ва дедик:
- Нега бобонг отангни кўзини боғлаган экан? Сабаб?
У деди:
- Биз ҳам бу ҳақда қизиқиб, отамдан сўраганимизда, отам бобонг бу ишни мендан қўрққанлари учун қилибди, яъни Совет тузуми мени ушлаб олиб қийнаганда, заифлик қилиб ғордаги Қуръон ўргатиладиган мадрасани айтиб қўйишимдан қўрққан эканлар. Чунки, у мадраса мусулмонларнинг фарзандлари Қуръонга боғлиқ қолишлари учун хизмат қилар эди…
Эй Аллоҳ! Бу аждодлар нима қилганлар-у, бизлар нима қилмоқдамиз?! Гарчи Аллоҳ Таоло Ўз Каломида рост сўзлагандир: “Албатта, Зикрни Биз нозил қилдик ва, албатта, уни Биз муҳофаза қиламиз!”
Бу ҳикоя Қуръон ёдлаш у ёқда турсин, масжиднинг ёнида яшаб намозга чиқмайдиганларга нақадар чиройли ибратдир!
Субҳаналлоҳ! Дунёнинг ҳар тарафида минглаб Қуръон ёдлаш ҳалқалари бўлса-ю, эртага Роббисига йўлиққанда фойда берадиган Қуръон ҳақида, уни ёдлаш ҳақида фикр юритмаса?!
Аллоҳ бизларни тўғри йўлдан адаштирмасин.
Манба: Azon.uz «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
100 млн сўмгача бўлган кредитлар соддалаштирилган тартибда ажратилади
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Германия разведкаси раҳбари: “Россия яқин йилларда НАТОга ҳужум қилиши мумкин”
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди