12:13 / 14.01.2019
4 712

Қариш жараёнини секинлаштирувчи маҳсулот аниқланди

Қариш жараёнини секинлаштирувчи маҳсулот аниқланди
Оқ қўзиқорин таркибида қариш жараёнини секинлаштирувчи 2 та антиоксидант борлиги сабаб, янада кўпроқ вақт ёш ҳолда қолишимизга кўмак беради. Бу ҳақда Пенсильвания (АҚШ) университетининг олимлари ўтказган тадқиқотига асосланиб, «Корреспондент.net» хабар қилди.

Тадқиқотчиларнинг айтишича, оқ қўзиқорин организмда ўз-ўзидан ишлаб чиқарилмайдиган антиоксидант – эрготионеин аминокислотанинг манбаси ҳисобланади.

Инсон бу моддани фақатгина рационал овқатланишдан олиши мумкин. Оқ қўзиқорин таркибидаги эрготионеин бошқа маҳсулотлардан 10 баробар кўпроқ. Бундан ташқари, қўзиқоринларда яна бир муҳим антиоксидант бўлган глутатион мавжуд.

Антиоксидант моддалар ҳужайралардаги фаол кислород даражасини назорат қилади. Шу туфайли улар молекулаларнинг ҳужайралари ва ҳужайра мембраналарининг ҳаёти учун зарур бўлган ДНКнинг зарарланишига йўл қўймайди.

Қариш жараёни организмдаги оксидланиш натижасида ҳужайраларга етган шикастланишларнинг еғилиб қолиши билан боғлиқ. Шунинг учун ҳам антиоксидантларнинг ҳимояловчи хусусияти қаришни секинлаштира олади.

Оқ қўзиқорин таркибида мавжуд бўлган энг муҳим озуқалар — селен, Д витамини, глутатион ва эрготионеиндир. Олимларнинг таъкидлашича, уларнинг барчаси оксидловчи стрессни енгиллаштирадиган антиоксидантлар ҳисобланади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Қариш жараёнини секинлаштирувчи маҳсулот аниқланди