Ёшлигингизда онангиз кучли эканини англаш қийин. Улғайгач эса у ўргатган қадриятларга қараб буни тушунишни бошлайсиз.
У сизга бериши мумкин бўлган энг муҳим нарса – ўзида мавжуд бўлган кучни бериш. Бироқ бир неча бошқа қадриятлар ҳам мавжуд. Келинг, кучли онангиздан сизга ўтган хусусиятларни бирма-бир кўздан кечирамиз.
1. Ўз муаммоларингизни мустақил ечишга мойиллик кўникмаси
Кимдандир сув сўраганингизда онангиз гапингизни бўлади: «Ўз оёғинг йўқми?» Ёки стол атрофида туз сўраганингизда: «Қўлинг йўқми?» Бари аниқ: дунё атрофингизда айланмайди, ҳеч ким сизнинг ўрнингизга бирор нарсани бажаришга мажбур эмас. Сиз ўзингиз учун барини мустақил амалга оширишни ўрганишингиз керак.
2. Ғурурга боғланиб қолмасдан ўз хатоларини тан олиш осон
Кўпчилигимиз гулдонни синдирганимиз ёки ичимликни гиламга тўкиб юборганимизни инкор этганмиз. Кўпинча барини ука ёки синглимизга тўнкаганмиз. Бироқ кучли оналар бизга айбни тан олиш ва қилган ишимиз учун ўзимиз жавоб беришимиз кераклигини ўргатишган. Кучли она ўстирган фарзандни айнан шу жиҳатдан билиб олиш осон.
3. Ўзини ўзига хос деб ҳис этиш.
Чунки кучли оналар ўз муҳаббатини изҳор эта олади ва фарзандларини ўз орзуси ортидан боришга ўргатади.
4. Аниқ мақсадга эга ва уни амалга оширишга интилади
Кучли оналар нафақат ўзига хослик ҳиссини сингдиради, яна мақсад сари интилувчан бўлишни ҳам ўргатади. Улар туфайли сизда мураккаб мақсад ва уларни амалга ошириш учун куч пайдо бўлади.
5. «Йўқ» дейиш кўникмаси
Кўпчилик одамлар уларни яхши кўришлари ва ҳурмат қилишларини истайдилар. Шунинг учун «йўқ» дейишга чўчийдилар, бу асосий муаммолардан бири. Айрим ҳолларда бегоналар сўраётган манзилни билмаймиз дейишдан ҳам қўрқамиз. Бироқ кучли она тарбия қилган инсон бундай қилишдан қўрқмайди.
6. Ўз-ўзига берилган идеал баҳо ва ўз-ўзини ҳурмат қилиш.
Она – бу сизни сўзсиз яхши кўрадиган илк ва балки ягона инсондир. У сизга қандай муҳаббатга муносиб эканингизни кўрсатади. Кучли она сизни ўз-ўзингизни севишга ўргатади. Ўзингиз лойиқ бўлганидан камига рози бўлмасликни ўргатади.
7. Ўзини рўйхатнинг бошига қўйишни тушуниш – худбинлик эмас.
Ўзгаларга ёрдам бериш, сахий бўлиш, шубҳасиз ижобий жиҳатлар. Бироқ эвазига ҳеч нарса олмай, ўта сахий бўлиш керакми? Вақт ўтиши билан бу сизга зарар келтиради. Кучли оналарнинг фарзандлари бу мувозанатни бошқара оладилар – худбин бўлиш эмас,ўзи ҳақида ўйлаш.
8. Қадриятингиз фақат танадан иборат эмас.
Замонавий дунёда ташқи гўзаллик жамиятдаги муваффақиятнинг асосий таркибий қисми саналади. Бироқ кучли оналарнинг фарзандлари улар шахсият ва характерни яхши кўришлари кераклигини билишади. Улар ажин, целлюлит ёки қоринга эътибор беришмайди.
9. Баъзида воз кечиш кераклигини англаш
Ҳар иккала томонга зарар келтирадиган муносабатларни давом эттириш, севимли бўлмаган ишда фаолият юритиш, фақат ёқимсиз ҳолатларга сабаб бўладиган инсон билан дўстлашиш. Буларнинг бари кучли она тарбия қилган фарзандларни четлаб ўтади. Улар қачон воз кечиш кераклигини яхши билишади.
10. Ўзини хафа қилмаслик
Мутахассислар атрофдаги кишиларни сизга яхши муносабатда бўлишга ўргатиш мумкинлигини таъкидлайдилар. Кучли оналарнинг фарзандлари буни илк ёшдан ўргатишни бошлайди. Улар ўзига нисбатан камситиш ҳолларига йўл қўймайди.
11. Камроқ гапириш, кўпроқ бажариш
«Инсонни билишни истайсизми? Унинг сўзларига эмас, амалларига назар солинг» - барчага маълум ибора. Кучли оналар бу фактга болаларини ёшликдан ўргатади. Мураккаб йўл билан орттирилган хусусият ана шундай инсонларнинг асосий кўмакчисига айланади.
12. Ўз ваъдасини бажариш
Ўз ваъдасини бажариш – она ўргатиши мумкин бўлган яхши жиҳатлардан бири. Бу барча мураккабликларга қарамай ўз ваъдасини бажарган она туҳфаси.
13. Тинглаш кўникмаси
Кучли оналар ўз фарзандларини тинглашга ўргатади. Ҳатто болалар маънисиз гапларни гапирса ҳам. Эътибор билан эшитилган болалар бунинг қийматини билади ва уларнинг ўзлари ҳам яхши тингловчиларга айланишади.
14. Оилага боғлиқлик
Кучли оналарнинг муҳаббат ва эътибор билан катта бўлган фарзандлари худди шу анъанани давом эттиради ва ўз болаларини ҳам яқинлар ва қариндошларга боғлиқлик руҳида ўстиради.
Манба: Kun.uz “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
100 млн сўмгача бўлган кредитлар соддалаштирилган тартибда ажратилади
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади
Германия разведкаси раҳбари: “Россия яқин йилларда НАТОга ҳужум қилиши мумкин”
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Эрон Исроил билан кенг кўламли урушга тайёрлигини маълум қилди