12:36 / 19.01.2019
5 073

Онанг ҳаётми?

Онанг ҳаётми?
Муҳаддислар султони имом Бухорий раҳматуллоҳи алайҳ “ал-Адаб ал-муфрад” асарида ажиб бир ривоят келтирадилар: Ато ибн Ясор раҳматуллоҳи алайҳ айтади: Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳунинг олдига бир киши келиб деди: Мен бир аёлни севиб унга уйланиш ниятида совчи юбордим. Аммо у рози бўлмади. Орадан кўп ўтмасдан эшитдимки, унга бошқа бир эркак совчи жўнатибди ва унга турмушга чиқишга розилик берибди.
Бу хабардан кейин ғазабим қўзғалиб ҳалиги аёлни бориб ўлдириб қўйдим. Энди нима қилсам Аллоҳ мени тавбамни қабул қилади? Абдуллоҳ ибн Аббос унга деди: Онанг ҳаётми? У: йўқ – деди. Кейин, онанг ўтиб кетган бўлса, у ҳолда Аллоҳга ёлвориб мағфират тила ва қўлингдан келганча тоат-ибодат ила Аллоҳга яқинлаш – деб маслаҳат берди.
Ато ибн Ясор раҳматуллоҳи алайҳ айтади: Мен ҳайрон бўлдим, нега Абдуллоҳ ибн Аббос унинг онасини суриштирди экан? Бунинг сабабини ўзидан сўраган эдим ул зот айтдилар: Мен онага яхшилик қилишдан кўра, Аллоҳга яқинроқ амални билмайман. (Ал-Адаб ал-муфрад/4).

Хулоса шуки, Ислом жамиятида оналарнинг мақоми улуғдир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир ҳадисларида эр кишининг устида энг ҳақи баланд шахс бу унинг онасидир, деганлар. Онани рози қилмоқ билан жаннат қўлга киритилади, онаси ҳаёт туриб Аллоҳнинг мағфиратига эриша олмаганлар катта имкониятни қўлдан бой берган бўлишади. Аллоҳ, оналаримизни саломат қилсин!
Фурқат ФАЙЗУЛЛАЕВ
Сардоба туман «Янги қишлоқ»
жоме масжиди имом-хатиби

Манба: Azon.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Онанг ҳаётми?