Қалб қўрим, бебаҳо бойлигим, киприкларимда асраганим, гул ифорлигим, жигарпорам, жон қизим! Сўзларимни диққат билан тингла ва зинҳор унутма. Чунки бу дунёда онангдан яқинроқ дўст топа олмайсан.
Сен бебаҳо ганжинамсан, бойлигим, хазинамсан. Роббимнинг энг гўзал омонати, келажакнинг онасисан. Инша Аллоҳ, пойи қадами жаннат, жамиятнинг устозисан. Аллоҳни танигин, бандалик таъмини ҳис эт ва Ундан келган қисматга рози бўлгин-ки, У ҳам сендан рози бўлсин! Шуни унутмагин, Аллоҳ сени ўзингдан ҳам яхши билади. Сенга нима яхши, нима ёмонлигини Ўзи билади. Сен учун энг тўғриси нима экани фақат Аллоҳга аён. Жонимнинг парчаси, ой қизим, ахлоқсиз кимсаларнинг бадбин ўйларида кезишингга тоқат қилолмайман. Бегона назардан сенга озор етишига кўнглим чидамайди. Саодат ва эҳтиромга муяссар бўлиш фақат Аллоҳга бандаликни ҳис қилишдадир. Аллоҳга осийлик қилиб инсонларни мамнун қилишга ҳаракат қилганлар ҳеч қачон бахтли бўлмайдилар.
Очиқ-сочиқ, беҳаё кийиниш Аллоҳга гуноҳкор бўлишдир. Аллоҳнинг Амрини, ояти кариймани назар-писанд қилмасликдир. Ташқаридаги хавфу таҳликага қарамай уй эшикларини очиқ қолдириш демакдир. Бир аёл ҳамманики бўлмайди, жон қизим. Бир аёлнинг жисмини ҳамма кўриши мумкин эмас! Аёлга ўтган-кетган қўл чўзиб, тегиниши мумкин эмас! Аллоҳга гуноҳкор бўлмасанг, эҳтиром, шараф ва саодат сени ҳеч қачон тарк этмайди, жоним қизим. Сен ҳаё ва иффатни ёпингинки, Аллоҳ сени ёмонликлардан, бегона назар, душманлик ва шармисорликдан асрасин! Ҳар доим пок юрсанг, покизалар билан бирга бўласан. Чунки Аллоҳ Китобида шундай марҳамат қилади: “Нопок аёллар нопок эркаклар учун, нопок эркаклар эса, нопок аёллар учун. Покиза аёллар покиза эркаклар учун, покиза эркаклар покиза аёллар учун” (“Нур” сураси, 26-оят).
Сен ҳусну латофатингни, аёллигингни шайтонсифат кимсалардан пинҳон тут, қизим жоним. Аллоҳ сенга буюрганини адо қил ва фақат Ўзига таваккaлда бўл.
Сен тасаттурни вужудинг гавҳари каби бил. Чунки кўзи ҳижобни кўрмаган номардлар ҳам кўп дунёда. Аллоҳ сенга инъом этган ҳусн ва латофатни Унинг омонати деб бил ва омонатдорликни гўзал ҳимоя қил. Омонатдорликни англамайдиган, одоб-ахлоқдан бебаҳра эркаклар кўп. Аёл, она бўлгин ва ахлоқи гўзал, феъл-ҳуйи мукаммал йигит-қизларни тарбиялаб вояга етказгин. Ўзлигидан, динидан, Аллоҳдан узоқлашган жамият муҳаққақ келажагидан маҳрум бўлади. Бу жамият ориятли, мард, ҳимоячи оталарга, иффатли, ҳаёли, маърифатли оналарга муҳтож. Дунёни бир силкитиб ҳушини ўзига келтирадиган оналар керак бизга. Ғарб зулмати гирдобида қолиб жароҳати оғир дардларга мубтало бўлдик. Биз ўзимизни, ўзлигимизни унутдик. Аллоҳдан ҳаё қилишни унутдик, болажоним.
Энди бу жароҳатимизга келажак авлодни гўзал хулқ узра комил тарбия қилиш билан малҳам қўйишимиз керак. Сенинг зиммангда шу вазифа юкланган, она қизим.
Ҳаё либосинг, тақво зийнатинг, маърифат зебойишинг бўлсин. Ана шунда сендан икки дунёда рози бўламан, гул ифорли қизим.
Онанинг насиҳатини
Умида АДИЗОВА ёзиб олди
Умида АДИЗОВА ёзиб олди
Манба: Azon.uz “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
100 млн сўмгача бўлган кредитлар соддалаштирилган тартибда ажратилади
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Германия разведкаси раҳбари: “Россия яқин йилларда НАТОга ҳужум қилиши мумкин”
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади
Эрон Исроил билан кенг кўламли урушга тайёрлигини маълум қилди