06:57 / 25.01.2019
6 970

Никоҳга тарғиб

Никоҳга тарғиб
Никоҳга тарғиб бўлиб келган ҳадислардан бири «Саҳиҳайн»да Имом Бухорий ва Имом Муслим роҳимаҳумаллоҳ Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисдир:

«Уч кишилик гуруҳ Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг аёлларининг уйларига келиб, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ибодатлари ҳақида сўрашди. Уларга (ибодат ҳақида) хабар берилгач, гўё улар (У зот алайҳиссаломнинг) ибодатларини оз санашди.

Шунда улар: «Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларида биз ким бўлибмиз! Ахир У зот алайҳиссаломнинг олдингию кейинги гуноҳлари кечирилган-да» дейишди.

Улардан бири: «Энди мен доим кечаси (ухламай) намоз ўқийман» деди.
Яна бири: «Умр бўйи рўза тутаман. Асло оғзимни очмайман» деди.
Бошқаси бўлса: «Мен аёллардан четланаман. Ҳеч қачон уйланмайман» деди.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уларнинг олдига келиб: «Бундай-бундай гапларни айтган сизларми?! Аммо, Аллоҳга қасамки, албатта, мен сизларнинг ичингизда Аллоҳдан кўп қўрқувчироғингиз, Унга кўп тақво қилувчироғингизман. Лекин мен рўза тутаман ва оғзим очиқ ҳам бўлади. (Кечаси) намоз ўқийман ва ухлайман ҳам. Ва аёлларга уйланаман ҳам. Ким менинг суннатимдан юз ўгирса, мендан эмас» дедилар.
Нозимжон ҲОШИМЖОН

Манба: Azon.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Никоҳга тарғиб