
Тўйиб ухламаслик ва тунги бедорлик ДНК тузилишининг зарарланишини келтириб чиқаради, деб маълум қилишди Гонконг университети олимлари. Тадқиқот натижалари Anaesthesia журналида чоп қилинди.
Тунги сменада ишлаш ДНКнинг оксидланиш зарарини кучайтиради, оқибатда жиддий сурункали касалликлар хавфи ошади.
Тадқиқот муаллифлари ўзларида синов ўтказишди. Ҳамиша тунги соатларда ишлаган шифокорлар иш тугаши биланоқ таҳлил учун қон топширишган.
Тунда ишлаган кишилар ДНКсининг зарарланиш даражаси, кундузи ишлаб, тунда дам олган ходимларга қараганда анча юқори бўлгани қайд этилган.
Аввалроқ Бристол университети олимлари уйқуга эрта ётиб, эрта уйғонувчи аёллар, уйқуга кеч ётиб, кеч уйғонувчи аёлларга нисбатан 40-48 фоизга камроқ кўкрак бези саратонига дучор бўлишдан йироқ бўлишларини аниқлашганди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар