20:57 / 08.02.2019
4 895

Руҳимиз оч қолмасин!

Руҳимиз оч қолмасин!
Диний туйғу инсонга қоришиб кетган. Чунки Аллоҳ уни тупроқдан яратиб, Ўз руҳидан пуфлаган. Тупроқ унинг жисмини ифодаласа, Руҳ руҳият-диний туйғусидир. Инсоннинг бу икки жиҳати доимо озуқага муҳтож. Агар жисм таомдан маҳрум қилинса, у ё ўлади ёки ношаръий йўл билан унга эришади. Яъни, ё бировнинг таомини ўғирлайди ёки ҳаром нарса истеъмол қилади. Ва унинг бу ҳолатини ақл ҳам, нақл ҳам тўғри тушунади ва қораламайди.

Энди руҳ очқасачи? Қалбни тўйинтирадиган озуқадан уни маҳрум қилинсачи? Бунда ҳам ё ҳалокат ёки ноқонуний-номашруъ озуқа билан уни тўйдиришга уриниш юзага келади.

Руҳ-қалбнинг ўлишидан Аллоҳ асрасин. Лекин уни бошқа ножўя йўллар билан тўйдиришнинг ҳалокати ҳам ўлишидан кам эмас. Қолаверса бундай ҳолатни ақл ҳам, нақл ҳам оқламайди.

Яхшилаб мулоҳаза қилинг!
Мубашшир АҲМАД

Манба: Azon.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Руҳимиз оч қолмасин!