Таом ва егуликлар нафақат мазали, балки фойдали бўлиши ҳам муҳим. Айниқса, гап жигар саломатлиги ҳақида борар экан, таомнома тўғри тузилиши шарт. Қуйида жигарни тозаловчи ва ушбу аъзо ҳужайраларининг тикланишига кўмак берувчи маҳсулотлар билан таништирамиз.
Зайтун ёғи + балиқ
Ҳар икки маҳсулотда Омега – 3 ёғ кислотаси бор. У қондаги холестерин миқдорини меъёрлаштиради, шунингдек, Омега – 3 ҳужайра мембранасининг тузилишидаги асосий элементлардан биридир. Ҳафтада бир марта балиқли кун ташкил этиш, сабзавотли салатларга зайтун ёғини қўшиб тановул қилиш жигар учун фойдали.
Брокколи
Барча турдаги карамда сульфорафан элементи мавжуд. Сульфорафан яллиғланишга қарши ҳамда сафро ажралишини фаоллаштирувчи хусусиятга эга. Бу элементнинг энг кўп миқдори брокколида тўпланган бўлиб, уни кунора истеъмол қилиш тавсия қилинади.
Яшил сабзавот + кўкатлар
Микронутриентлар манбаси ҳисобланган яшил сабзавотлар жигарга хуш ёқади. Ҳар куни сабзавотли салат тайёрлаб, унга кўп миқдорда кўкатлар тўғраш лозим. Витаминли аралашма жигардаги муҳим алмашинув жараёнларида асқатади.
Ёнғоқ + писта
Ерёнғоқ, ёнғоқ, эрон ёнғоғи ва кунгабоқар пистасида аргинин аминокислотаси мавжуд. Аргинин жигар ҳужайрасининг тикланишида муҳим вазифани бажаради. Мутахассислар ҳар куни ярим сиқимдан (аллергияга мойиллигингиз бўлмаса) ёнғоқ (барча хили) истеъмол қилишни тавсия этишади. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
100 млн сўмгача бўлган кредитлар соддалаштирилган тартибда ажратилади
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Германия разведкаси раҳбари: “Россия яқин йилларда НАТОга ҳужум қилиши мумкин”
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди