Тежамкор бўл!
Юлдузим! Бугун сенга айтадиган насиҳатларим тежамкорлик ҳақида бўлади. Ўйлайманки, бу сенга кейинги ҳаётингда жуда асқотади.
Айтишларича, қадимда бир йигит уйланибди. У бир куни рафиқасига бир халтачада чой олиб келибди. Хотини чойни идишга солиб халтачасини ахлатга ташлабди. Йигит бу аёл билан ажрашибди ва иккинчи бор уйланибди. Бу рафиқасига бир халтачада қаҳва олиб келибди. Бу хотин ҳам қаҳвани махсус идишга солиб халтачасини ўчоқда ёқиб юборибди. Йигит бу хотиннинг ҳам жавобини берибди.
У учинчи бор уйланибди. Бу хотинга ҳам халтачаларда қаҳва ва чой олиб келибди. Рафиқа маҳсулотларни идишларга жойлаб, халтачаларини қоқиб олиб қўйибди.
Йигит: «Халтачаларни нега ташлаб юбормадингиз?»”, - деб сўрабди.
Аёл: “Керакли тошнинг оғири йўқ хожам. Бир эҳтиёжимизга асқотиб қолар”, ¬ деб жавоб берибди.
Йигит излагани шу аёл эканлигини тушунибди ва улар бахтли ҳаёт кечиришибди.
Болажоним! Йигитни бахилликда айблашга шошилма. Оилада аёл киши тадбиркор, тежамкор бўлса, барака аримайди. Масалан, сен эскирди деб ташлаб юбораётган жинси юбкачангдан ажойиб сумкача тикиш мумкин. Эсингдами, мен ўзимнинг кийилмайдиган кийимларимдан сенга чиройли кўйлакчалар тикиб берардим.
Асал қизим! Ҳаттоки сув ичиб ташлаб юборадиган елим идишдан рўзғор учун керакли уй-рўзғор буюмлари ясаш мумкин. Тежамкорлик, болажоним, аёлнинг бебаҳо фазилатларидан бири эканлиги умрбод ёдингда бўлсин!
Саида ИБОДИНОВА
Манба: Azon.uz “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрон Исроил билан кенг кўламли урушга тайёрлигини маълум қилди
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?