Барча нарса аслида собит ва барқарор, асли билан боғланган бўлса мустаҳкам бўлади. Аслидан узилган ҳар қандай нарса хор ва хароб бўлади.
Кишининг асли ота-онасидир. Унинг ўсиб-улғайиши ота-онаси билан боғлиқ. Ота-онасидан узилган бирор кимсанинг толеи ҳануз баланд бўлмаган ва бўлмайди.
Ота-онасидан ё уларнинг биридан узилган кимса «оқ» деб аталади. Ота-онадан узилиш уларни ранжитишдир. Уларнинг қалбига озор етказган фарзанд «оқ»дир.
Динимизда ота-онани хафа ва норози қилиш ҳаром қилиниб, улкан гуноҳлар қаторида саналган. Уларни ҳурмат қилишга буюрилган.
“Парвардигорингиз фақат Ўзига қуллик этишингизни ва ота-онага яхшилик қилишингизни қатъий ҳукм этди. Агар ота-онанинг бирлари ё иккиси ҳузурингизда кексаликка етса, ҳатто улар ҳузурида «уф» дея кўрманг!. Уларга ҳалимлик ила юмшоқ сўзланг! Уларга тавозуъли бўлинг! «Парвардигоро, улар мени ёшлигимда тарбия қилганлари сабабли уларга раҳм эт!» деб уларни дуо қилинг”. (“Исро” сура 23 - 24-оятлари)
Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам, бундай деганлар: “Аллоҳ таоло сизларга ота-онани ранжитишни, хасислик ва тиланчиликни, қизларни тириклай кўмишни ҳаром қилди. Сафсата ва беҳуда гаплардан, ноўрин саволлардан, молни исроф қилишдан сизларни қайтарди” (Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти).
Ҳазрат Луқмони Ҳаким бундай дедилар: «Эй ўғлим! Ким ота-онасини рози қилса, Аллоҳ таолони рози қилади. Ким ота-онасининг ғазабини келтирса, Аллоҳ таолонинг ғазабини келтиради. Эй ўғлим! Ота-она жаннат эшикларидан бир эшиқдир. Агар улар рози бўлишса, жаннатга кирасан. Агар улар норози бўлишса, жаннатга киролмайсан...”
Манба: Azon.uz “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрон Исроил билан кенг кўламли урушга тайёрлигини маълум қилди
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
100 млн сўмгача бўлган кредитлар соддалаштирилган тартибда ажратилади
Германия разведкаси раҳбари: “Россия яқин йилларда НАТОга ҳужум қилиши мумкин”
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”