Бир гуруҳ карьера йўлида илгарилаётган собиқ талабалар, Университетда ўзиларига дарс берган проффессор устозларининг зиёратига боришди. Гап айланиб, суҳбат иш ва ҳаётдаги руҳий зиқликларга тақалди...
Меҳмонларига қаҳва икром этиш учун проффессор ошхонага борди ва қўлида катта термосда қайноқ сув билан қайтди. Столга қаҳва ва чинни, пластик, шиша, биллур ва шунга ўхшаш ҳар хил турдаги арзон-қиммат қаҳва финжонларини териб қўйди.
Ҳамма ўзига финжон танлаб олганидан кейин профессор талабаларига юзланиб шундай деди:
– Бир нарсани сездингизларми? Қимматбаҳо, чиройли финжонлар танланди. Содда кўринишли, арзон финжонларни ҳеч ким олмади. Ўзингизни ҳар доим энг яхшисига муносиб кўришингиз аслида, оддий ҳол бўлиш билан бирга стресс ва муаммоларнинг манбаи ҳам ҳисобланади. Эсингизда бўлсин, фақатгина финжоннинг ўзи қаҳвага ҳеч қандай таъм бера олмайди. Шунчаки қаҳва финжонлари жуда қиммат бўлишига қарамай, бизга фақат ичимлигимизни ичишда ёрдам беради, холос. Ҳаммангиз қаҳва истагандингиз аслида, финжон эмас. Лекин онгли равишда аввало финжонга талпиндингиз, кейин эса зимдан бир-бирингизнинг финжонингизни кузатишга тушдингиз.
Ҳаёт ҳам қаҳвага ўхшайди. Иш, пул, жамиятдаги ўрнингиз эса финжон мисоли. Улар шунчаки, яшаш учун кураш қуроллари. Сиз танлаган финжон қаҳва сифатини белгиламаганидек, яшаш учун қуролингиз ҳам ҳаётингизни ўзгартиролмайди.
Баъзан фақат финжонга ўралашиб, Аллоҳ бизга тортиқ қилган қаҳванинг лаззатидан бебаҳра қоламиз. Қаҳвани яйраб ичинг!
Энг бахтли инсонлар, ҳамма нарсанинг энг яхшисини қўлга киритганлар эмас. Шунчаки, ҳамма нарсанинг лаззатини, қадрини ва таъмини билганлардир...
Умида Адизова тайёрлади
Манба: Azon.uz «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрон Исроил билан кенг кўламли урушга тайёрлигини маълум қилди
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
100 млн сўмгача бўлган кредитлар соддалаштирилган тартибда ажратилади
Германия разведкаси раҳбари: “Россия яқин йилларда НАТОга ҳужум қилиши мумкин”
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”