06:36 / 26.03.2019
5 359

Овқатланишимизга доир Пайғамбаримиз алайхиссаломнинг ўгитлари...

Овқатланишимизга доир Пайғамбаримиз алайхиссаломнинг ўгитлари...
Тоза ва покиза таомлар истеъмол қилинг!
Жуда иссиқ ёки жуда совуқ овқатларни истеъмол қилманг, уларда барака ҳам, шифо ҳам бўлмайди.
Таомни узоқ чайнаб, кейин енг!

Овқатдан олдин ва кейин қўлларинигизни ювинг!
Овқатни фақат иштаҳа келганида тановул қилинг, кўп еманг. Овқатланиш пайтида кўп сув ичманг!
Қишда кўпроқ ёғли, кучли таомларни, ёзда эса енгилроқ овқатларни ва сабзавот ва кўкатлар истеъмол қилинг. Дастурхонингиздан хурмо аримасин. (Узум, хурмо ва зайтун)!

Чарчаган вақтингизда ширинликлардан тановул қилинг!
Синиқ ва дарз кетган идишда овқатланманг, сув ҳам ичманг!
Овқатланаётганда яхши кайфиятда бўлинг, ёлғиз овқатланманг!

Сувни бирдан симирмай, ҳўплаб-ҳўплаб ичинг. Акс ҳолда, жигар хасталигини келтириб чиқаради.
Агар сут ичсангиз, сув билан оғзингизни чайинг, чунки унда ёғ бор.
Нонни эъзозланг, чунки у ер ва осмон барокатидандир. Ким дастурхонга тўкилган ушоқларни еса, Аллоҳ таоло унинг баробаридаги гуноҳларини кечиради.

Беҳи ейиш юрак хасталигини кетказади.
Укроп истеъмол қилиш қуланж (йўғон ичак касаллиги)нинг олдини олади.
Сигирнинг сути шифо, ёғи даводир. Сигир сутини кўпроқ истеъмол қилинглар, чунки у турли доривор гиёҳларни ейди.

Истеъмол қилишда, сут маҳсулотлари билан балиқни аралаштирманг!
Ҳадиси шарифларнинг бирида: “Сут ичиб туриб, балиқ еманг”, дейилган. Чунки улар қўшилса, қонни бузиши мумкин.
Асал еб туринг, чунки у минг дардга даводир.

Ҳар ойда бир кун рўза тутингки, токи вужудингиз дам олсин!
Овқатдан сўнг дуо қилиб, шукрингизни изҳор этинг!

Манба: Azon.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Овқатланишимизга доир Пайғамбаримиз алайхиссаломнинг ўгитлари...