21:23 / 27.03.2019
3 804

Гуноҳларга дори борми?

Гуноҳларга дори борми?
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бир солиҳ зот унинг тавбаси ҳақида сўрашди. У шундай жавоб берди: «Бир куни гуноҳларим, камчиликларим ва Аллоҳга қайтадиган куним ҳақида фикр юритдим. Қарасам, умрим камайиб, гуноҳларим эса кўпайиб боряпти. Қайтадиган куним ҳам яқинлашиб келяпти, ўзим эса тавбага интилмаяпман. Билдимки, бу синовни тоғлар ҳам кўтара олмайди. Аҳволимнинг ёмонлиги ҳақида ўйлаб, уйдан чиқдим. Бир табибнинг олдидан ўтиб қолдим. Унинг олдида одамлар тўпланиб олган, ҳар бири дори учун идишлар кўтариб олган эди. Мен ҳам бориб, табибдан: «Гуноҳларга дори борми?», дедим. Табиб бир муддат ерга қараб турди-да, сўнг бошини кўтариб, «Агар гуноҳ қилмоқчи бўлган одам кимга осийлик қилаётганини билса, гуноҳ қилмасидан олдин эриб кетади», деди. Уйга қайтиб кетдим. Ўшандан бери Мавлоимнинг эшигидан айрилмайман».
«Солиҳлар гулшани» китобидан

Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Гуноҳларга дори борми?