— Давлат идораларининг бирига мурожаат қилганимда масъул шахс ишимни тезда битириб бериш учун пул сўради. Ўша пайт шошганим учун ва бошқа чора тополмаганимдан унинг таклифини қабул қилдим. Аммо энди пора берганимдан пушаймонман. Бу ҳақда тегишли органларга хабар бермоқчи эдим, лекин яқинларим ўзимни ҳам жавобгарликка тортишларини айтиб, мақсадимдан қайтаришди. Айтинг-чи, бўлиб ўтган воқеа ҳақида хабар берсам, мени ҳам жавобгарликка тортишадими?
Маъруф АЛИЕВ.
Тошкент шаҳри.
Тошкент шаҳри.
Ёқутхон ҲАЙДАРОВА,
Жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман суди раиси:
— Жиноят кодексининг 211-моддасига кўра, пора бериш, яъни қонунга хилоф эканини билатуриб бевосита ёки воситачи орқали мансабдор шахсларга ўз манфаатини кўзлаб, моддий маблағ бериш ёки уни мулкий манфаатдор этиш қонунан тақиқланади. Бундай шахслар энг кам ойлик иш ҳақининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Аммо Кодекснинг айни шу моддасида шахсга нисбатан пора сўраб товламачилик қилинган бўлса ва ушбу шахс жиноий ҳаракатлар содир этилганидан кейин бу ҳақда ўттиз сутка мобайнида ўз ихтиёри билан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга арз қилса, чин кўнгилдан пушаймон бўлиб, жиноятни очишда фаол ёрдам берса, у жавобгарликдан озод этилиши белгиланган. Демак, сиз тегишли органга шу муддат ичида мурожаат қилсангиз, жавобгарликка тортилмайсиз.
Манба: mahalladosh.uz “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрон Исроил билан кенг кўламли урушга тайёрлигини маълум қилди
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
100 млн сўмгача бўлган кредитлар соддалаштирилган тартибда ажратилади
Германия разведкаси раҳбари: “Россия яқин йилларда НАТОга ҳужум қилиши мумкин”
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”