Шомга ўн дақиқа қолган вақт эди, уйга шошиш билан бир вақтда ишхонада ишлаётган усталарнинг ишидан бир хабар олай деб уй муюлишига тўхтадим. Ишларни кўргач, тикувчи қизлар билан янги очилган цех учун фасон танлаш баҳонасида суҳбат қуриб машинагача юра бошладик. Сезиб турибман, орқамиздан келаётган қизлар айнан бизнинг устимиздан кулаётган эди. Суҳбатдошларим эътибор қилмади, аммо менинг хушёрлигим бор, нима учун кулмоқда?
Муслималарга мўлжалланган кўйлакларни кўриш учун интернет сайти ҳақида қизларга айтиб турган вақтимда, «интернетниям билишаркан» деган пичингини аниқ эшитдим. Ҳозир шундоқ тўхтаб кулиш сабабини билмоқчи бўлдиму, вақтимни аядим. Озроқ юрдикда қизлар тўғрига кетди, мен машинага ўтирдим ва не кўз билан кўрайки, ортимиздаги бизнинг устимиздан кулган хонимлар ўта замонавий «ялонғочлар» экан. Мени машинага ўтиришим уларни кулгусини пичирлашга улаб юборган бўлсада, қайсидир маънода ўзларига боқиб олишга имкон ҳам берди. Машинани ўт олдириб қизлар рўпарасига юрдим, саросимага тушди. Сал юриб тўхтаб уларга йўл бердим, қўлим билан «марҳамат» ишораси ила.. (Чиндан довдираб қолишди). Ана энди кулминацион нуқта:...
«Ялонғоч» хонимларнинг олдидан ўтаётган 8-9 ёшлик икки болачалар азбаройи «ой париларга» анқаяман деб ўзини машинага уриб олди (яхшиям тўхтаб турганим). Чидолмадим, тушдимда париларга: «Мени эгнимдаги рўдаподир, аммо сизнинг бўйи бастингиз рўдапо. Шу икки гўдак ҳам шайтонга дуч келгандек довдираб қолди... Ҳатто ахлат титувчининг эгнида ҳам кийим бор (рўпарада айни вазият эди), уялинглар пари қизлар, уялинглар...
Кетишди.., кетдим...
Энди тасвирлай: ўта тор ласина, тепа қисми майка қорингача, қорин қисми очиқ..
Шу кабилар ҳам кимнингдир қизлари-а тўғрими? Аммо ўзбекнинг қизи...
Қаранг бу қисқа ҳикоя беш дақиқа ичида бўлди. Аммо мен шу каби «очиқ замонавийликка» бурканган қизларга беш дақиқа тугул бир сония ҳам ўғилларимнинг нигоҳи тушишидан энг кўп қўрқаман. Уларнинг бир сониясини ўғрилайдиган шундай қизларнинг ёқасида қўлим бўлади.
Шуларнинг уйига ҳам совчи борармикан? Буларнинг уйига борган йигитнинг онаси «остонангизни супургани келдик, сизда бир гул бор экан...» дермикан?
... Булар гул эмас, булар жамиятнинг гулларига қўниб, соя солган пашша кабидир.
Икки тоифага бўлиш ниятидан мутлақо йироқман. Бироқ нима учун менталитет қонини айнитувчиларга қонун йўқ? Нима учун гулдек ўғилларимизни, турмуш ўртоғимизни, ака укаларимизни хаёлини бузувчи, миллат шаънини оёқ ости қилувчиларга қонун сукутда?
Икки қизни кўрибла бу хулосани айтмадим..
15 ёшлик ўсмир йигитчалар кириб-чиқаётган махсус «домларни», тунда маст аласт сакраётган диско клубларни, йўл четида эркак овлаётган «капалакларни», никоҳсиз кун кечираётган «лайли-мажнун» ларни.. санашга юрак дов бермасада...
Биламан ҳамма юртда, ҳамма жамиятда бор, аммо бизнинг юртдаги қонун уларга эмас, боши (ўзи) ёпиқларгагина ишлайди. Шунисига дод дегинг келади.
Шом намозига азон айтилди!
Руҳим чиркин кайфиятдан азоннинг садоси ила кўкка бўй чўзди! Шукрки, яхшиям буюк дин – Ислом бор!
Мадина МЎМИНОВА
Манба: Azon.uz “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрон Исроил билан кенг кўламли урушга тайёрлигини маълум қилди
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
100 млн сўмгача бўлган кредитлар соддалаштирилган тартибда ажратилади
Германия разведкаси раҳбари: “Россия яқин йилларда НАТОга ҳужум қилиши мумкин”
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”