Жанубий Корея ўзбекистонлик талабалар учун энг талабгор бўлган давлатлардан биридир. Йилдан йилга мамлакатга ўқишга топширувчилар сони тобора ошиб бораётгани боис, бу сафар нишонимиз Жанубий Корея бўлди. Қандай қилиб ўқишга кириш, у ердаги таълим тизими, яшаш муҳити ва таҳсил давомида ишлаш ҳақида ҳозирда Жанубий Кореянинг Кангвон миллий университетида докторантурада ўқиётган ўзбекистонлик Улуғбек Назаралиев «Дарё»га батафсил гапириб берди.
Улуғбек Назаралиев 26 ёшда. Наманган вилояти Поп туманида туғилган. Тошкент давлат шарқшунослик институтида бакалавр ҳамда Сежонг университети (Жанубий Корея) Давлат бошқаруви йўналиши бўйича магистратура босқичини тамомлаган. Ҳозирда Кангвон миллий университетининг докторантура босқичида таҳсил оляпти.
Жанубий Корея орзуси…
Болалигимда мактабимизда фахрли ўқувчилар бурчаги ташкил этилган эди. Унда ўқишимизни тамомлаб, хорижий олий ўқув юртларида таҳсил олаётган ўқувчилар ҳақида маълумот бериб бориларди. Уларни кўриб жуда ҳавас қилардим. Келажакда мен ҳам, албатта, чет элда ўқийман деб ният қилардим. Орзум мақсадга айланиб, 2010 йили Тошкент давлат шарқшунослик институтига ўқишга кирдим. Инглиз тилини яхши билганим учун иш топишим қийин бўлмади. Ўқишдан ташқари Жанубий кореялик бизнесмен Мистер Кимнинг фирмасида ишлаб юрдим. Муҳит таъсир қилдми билмайман корейс тилини ўрганишга қарор қилдим. Гарчи у пайтда АҚШ ёки Германияда ўқишни режа қилган бўлсам-да, лекин тилни ўрганиш давомида Жанубий Кореяга бориш истаги пайдо бўлди. Суриштириб билдимки, Жанубий Кореяда таҳсил олмоқчиманми унда давлат тилини мукаммал билишим энг асосийси корейс тили имтиҳонида камида 3-даражани эгаллашим керак бўларкан. Шу боис, ўз устимда тинимсиз ишладим. Корейс тилида ёзилган китобларни ўқидим, курсларга қатнадим. Ва ниҳоят уринишларим бесамар кетмай, 2014 йил баҳор ойида имтиҳондан муваффаққиятли ўтдим. Айнан шу йили Тошкентда Халқаро ўқув ярмаркасида Жанубий Кореянинг Сежонг университетидан келган вакиллар билан боғланиб, ҳужжатларимни топширдим. Бир ойдан кейин электрон манзилимга «Сиз 60 фоиз гранд асосида Сежонг Университетига қабул қилиндингиз» деган хат келди.
Мен билган Корея
Илк бор келган пайтимда Корея мен кутганимдан-да ажойиб мамлакат эканлигини ҳис қилгандим. Барча нарса электронлаштирилган. Ҳамма жойда Wi-Fi зоналар бор. Гарчи биринчи келганингизда ҳали уяли алоқа воситангиз учун сим карта олмаган бўлсангиз ҳам интернет орқали дўстларингиз билан мулоқот қилиш имконияти мавжуд эди. Бундан очиғи ҳайратланганган.
Кореяда ер майдонлари кам бўлганлиги сабабли бинолар жуда баланд, уйлар жуда зич жойлашган. Аҳолиси 52 миллион атрофида эканлиги сабаб шахсий уйига эга аҳоли қатлами жуда кам. Ер нархи жуда қиммат шу боис, одамлар асосан ижарага яшашади. Мисол учун, Жанубий Корея пойтахти Сеул шаҳрида 1 квадрат метр бўш ер майдони 90 минг доллар атрофида туради. Бундан ташқари, мамлакатда кузатув камералари шу даражада кўпки, ҳар қачон назорат остидаман деяверинг.
Корейслар вақтни жуда қадрлайди. Кимдир ишга, кимдир ўқишга, хуллас бу ерда ҳамма шошади. Бўш вақт деярли йўқ. Бир кунингиз бекор ўтиб кетса, кейин афсусланиб қоласиз.
Мени энг ҳайратлантиргани, корейсларнинг миллий ароғи «сожу»ни ичиш эркагу аёли учун оддий ҳол ҳисобланади. Жума, шанба, якшанба кунлари ошхоналарда одамлар тўлиб кетади.
Корейслар билан суҳбатлашиб қолсангиз…
Улар сиз ҳақингизда кўп нарсаларни билишни хоҳлайди. Қаерданлигингиз, ёшингиз, оилангиз, нима учун Кореяга келганингиз хуллас ҳаммасини. Шунинг учун корейс тилини ўрганишни бошлаганингизда шу мавзуларга тайёрланиб олсангиз, корейслар билан тез тил топишиб кетишингиз аниқ.
Фото: «Дарё»
Кореяда ўқишни истайсизми?!
Ҳеч қандай муаммо йўқ. Белгиланган ҳужжатлари топшириб, суҳбат давомида мақсадларингизни аниқ ёритиб берсангиз кифоя. Корейс тилини яхшигина ўрганган бўлсангиз унда биринчи қиладиган ишингиз — бу Корея давлатидан ўқимоқчи бўлган соҳангизда ўқиш топинг. Ҳар бир университетни бакалавр, магистратура ва докторантура бўйича йўналишлари бор. Ундан ташқари тил курсларига ҳам топшириш мумкин. Корея университетларнинг рўйхатини www.topuniversities.com’дан олишингиз ёки ҳар бир университет расмий сайтининг Аdmission бўлимида қабул бўйича керакли маълумотларни топишингиз мумкин.
Ҳам ўқиб ҳам ишлаш мумкинми?
Албатта мумкин. Шуни билиш керакки, гарчи Кореяда ўқишга кетадиган маблағ катта бўлса-да, буни қоплаш жуда осон. Сабаби, Кореяда иш топиш қийин эмас. Асосий керак бўладиган нарсалар корейс тилини билиш ва ҳар қандай ишга масъулият билан қарашдир. Ишлаб топган пулингизни дастлаб ўқиш харажатларига кетадиган қисмини жамғариб қўйиб, қолганини мақсадларингизга бемалол ишлатаверасиз.
Корейс миллати дангаса, лоқайд одамни ёқтирмайди. Шунинг учун бу ерда фақат яхши томонларингизни кўрсатишга ҳаракат қилишингиз керак. Бўлмасам ишингиздан айрилиб қолишингиз аниқ. Ўқишдан ташқари сервис соҳасида, ишлаб чиқариш соҳасида бемалол ишлаб юришингиз мумкин. Энг яхши томони, гарчи талабалар ҳафтасига 20 соат ишлашга рухсат берилган бўлса-да, ишни ўрганиб олганингиздан кейин хоҳлаганингизча ишлай оласиз. Ўзим ҳам ўқишдан ташқари ошхонада официант бўлиб ишлаганман. Кийим фабрикасида ишлаб юрганимда иш кўплиги сабабли ухламасдан ишлаб чиққан пайтларим ҳам бўлган.
Фото: «Дарё»
Жанубий Кореядаги таълим жараёни
Корея университетларида бир йилда икки марта қабул бўлади. Баҳорги семестр учун қабул кузда (ноябрь) ва кузги семестр учун эса баҳорда (апрель) бўлиб ўтади. Ҳужжат қабул қилиш ўртача бир ой давом этади. Талабалар ўз вақтларига қараб белгиланган фанларни танлаб олишлари мумкин. Бу ерда баҳолаш тизими кредит тизими бўйича ҳисобланиб, сиз битта семестрда етарли кредитни тўплашингиз керак бўлади. Тўплай олмасангиз ёки паст даражада якунласангиз сизга берилган маълум миқдордаги грандни йўқотиб қўйишингиз мумкин. Бу эса кейинги семестрда катта миқдорда контракт тўлашингиз керак бўлади дегани. Шунинг учун бу ерда имтиҳон пайтлари талабалар ухламасдан тайёрланиб чиқади.
Ўзбекистондагидай бу ерда давомат муҳим ҳисобланмайди. Имтиҳон пайти топшириқларни муваффаққиятли топширсангиз бўлди—марра сизники.
Дарсларингиз инглиз тилида бўлса-да, корейс тили дарсларини олишингиз мажбурий ҳисобланади. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрон Исроил билан кенг кўламли урушга тайёрлигини маълум қилди
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди