Оналик, оталик бахти — оиланинг тўкис бахти-ю тахти. Оиланинг ушбу қувончлари ҳар қандай аёлу эркакнинг орзу- умиди. Жамиятнинг эса тараққиётини таъминловчи омил!
Аммо, минг афсуски, эрта турмуш қуриш, стресс ва депрессия ҳолатлари, фожиали воқеалар, экологик номувофиқлик, сифатсиз маҳсулотлар ва бир қанча етишмовчиликлар сабабли ҳамма оилага ҳам фарзанд кўриш насиб этмайди. Бепуштликнинг олдини олиш учун аёлу эркаклар ҳам ташқи, ҳам ички саломатликка эга бўлишлари шарт. Ташқи саломатлик соғлом турмуш тарзи, тўғри овқатланиш, ички саломатлик эса оилани муқаддас билиб, ахлоқий покизаликка, маънавий гўзалликка, саранжом-саришталикка амал қилишдир. Аммо, кўпчилик аёлу эркакларга экологик муаммолар, нотўғри ҳаёт тарзи, доимий стресс ва бошқа омиллар сабабли ота-она бўлиш бахти насиб этмаяпти.
БЕПУШТЛИККА ФАҚАТ АЁЛ АЙБДОРМИ?
Одатда, ҳар бир аёл она бўла олмаётганига ўзини айбдор санайди, аммо бу нотўғри. Чунки сўнгги 5-10 йилликда бепуштликка кўпроқ оталар сабаб бўлаётгани аниқланган. Уларнинг саломатликларидаги муаммолар сабаб оила тирноққа зор бўлиб қолмоқда. Бу билан биз айбдор кимлигини аниқламоқчи эмасмиз, аксинча, бепуштликдан халос бўлиш борасида эркак-у аёл бирдамликда тиббий кўриклардан ўтишлари, муолажа даврида бир-бирларини қўллаб қувватлашлари мақсадга мувофиқлигини таъкидламоқчимиз..
ХАЛҚ ТАБОБАТИДА БЕПУШТЛИКНИ ДАВОЛАШ МУМКИНМИ?
Албатта, мумкин. Фақат мутахассис шифокорлар текширувидан ўтгач, уларнинг тавсияси билан замонавий профилактик муолажага қўшимча ёрдам сифатида халқ табобатидан фойдаланса бўлади. Чунки, ҳар қандай шароитда мутахассис шифокор беморнинг вужуди нимага муҳтожлигини билади. Замонавий тиббиётда аниқланишича, инсон организмида Е, С витамини ва рух минерал моддаси етарли бўлса, у фарзандсизликдан қийналмайди. Шундан англанадики, таркибида ана шу дармондориларни сақлайдиган ҳар қандай доривор ўсимлик, сабзавот ва мевалар бепуштликдан қийналаётган кишиларга ёрдам беради.
ЗИРА – БЕПУШТЛИКНИНГ ХАЛҚОНА ВОСИТАСИ
Зира таркибида айнан С, Е витаминлари, рух, марганец ва селен элементлари мавжуд. Бу эса эркакларнинг қувватини оширади ва эркаклик жинсий гормонларининг ишлаб чиқарилишини яхшилайди. Кўпчиликка маълумки, тестостерон эркаклар учун жуда аҳамиятли гормон ҳисобланади. У организмдаги жуда кўп жиҳатларга жавоб беради, шу қатори жинсий жараёнга ҳам. Зирадаги фитостероллар айнан ана шу жинсий гормоннинг ишлаб чиқарилишини яхшиловчи, эркаклик қувватини барқарорлаштирувчи восита бўлиб хизмат қилади. Бундан ташқари, бу элемент эркаклар жинсий органининг қон билан таъминланишига ҳам кўмаклашади.
Энг асосийси оилавий осойишталик, бир-бирига меҳр-оқибатли бўлиш ҳамда бир-бирини қўллаб-қувватлаб яшашдир. Кайфият кўтаринки ва меҳр-муҳаббат юксак бўлган жойдан дард чекинади.
Шоира БЕКЧАНОВА, тиббиёт фанлари номзоди
Maнба: Gujum.uz “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрон Исроил билан кенг кўламли урушга тайёрлигини маълум қилди
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
100 млн сўмгача бўлган кредитлар соддалаштирилган тартибда ажратилади
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Германия разведкаси раҳбари: “Россия яқин йилларда НАТОга ҳужум қилиши мумкин”