Фото: Rachel Lovinger/Flickr
Машҳур маркетолог ишлаш асосида боришингиз мумкин бўлган уч йўлни кўрсатиб ўтади.
Фрилансермисиз ёки тадбиркор? Бу қандайдир юзаки тафовутлар эмас, жавобингиз барини ўзгартиради.
Фрилансерларга ишлаган вақтида пул тўланади. Фрилансерлар ўз меҳнатини кенгайтириш билан шуғулланишмайди, улар ҳақиқий тадбиркорларнинг кичик талқини эмас. Фрилансерлар уларга эҳтиёжи мавжуд бўлган мижозлар учун муайян ишни амалга оширадилар.
Агар фрилансер бўлсангиз ва ўз ишингизни кенгайтириш учун ходимларни ишга олсангиз, қопқонга тушиб қолишингиз мумкин – тез орада дастлаб бажармоқчи бўлган ишингиздан воз кечишингизга тўғри келади.
Тадбиркорлар эса, аксинча, ўсишни мақсад қилишган. Тадбиркорнинг иши бирор ишни бажариш эмас, уни амалга оширадиган компанияни яратиш. Мэри Барра GM’да автомобиллар ишлаб чиқармайди. У ишни GM’да автомобиль ишлаб чиқаришлари учун ташкиллаштиради.
Амалиётда тадбиркорларнинг икки тури мавжуд: молия жалб этувчилар ва бутстрепперлар.
Молия маблағларини олувчи тадбиркорлар ҳақида доимий равишда эшитасиз. Улар компанияни янада ривожлантириш учун ўзга кишиларнинг маблағидан фойдаланишади. Кун келиб компанияни оммалаштиргандан кейин уни сотиб ёки дивидендларни тўлаб, пулни қайтаришларига тўғри келади.
Бутстрепперлар-чи? Улар ўз мижозларининг пулидан фойдаланган ҳолда бизнес яратишади. Бутстрепперлар мижозлар уларни бажонидил молиялаштириши учун яхши хизмат қилиш орқали онгли танловни амалга оширадилар.
Фото: Unsplash
Мен ташқи молия маблағига таянган тадбиркор бўлганман. Бари омадли кечгани менинг ютуғим.
Шунингдек кўпинча бутстреппер ҳам бўлганман.
Ҳозир эса кўпинча фрилансер каби ишлайман (мен фақат ана шундай постлар ва китоблар ёзаман).
Умуман олганда, агар ўзингиз учун ишлашни истасангиз, сизда уч йўл мавжуд.
Мана кўп йиллардирки, фрилансер/бутстреппер/тадбиркор йўналишлари ҳақида гапираман. Кўпинча қуйидаги фикрларни эшитаман:
«Раҳмат, сиз менга фрилансер бўлиб ишлаш учун «яшил чироқ» бердингиз. Елкамдан тоғ ағдарилгандек бўлди, ҳозир мен энг яхши ишга эгаман».
Ёки
«Баҳолар, маблағларни жалб этиш маданияти ва шунга ўхшаш бошқа нарсаларга эътибор қаратишим шарт эмаслигига хурсандман. Бизнесимиз гуллаб-яшнамоқда, чунки бустреппер эканимиздан фахрланамиз».
Манба: Kun.uz «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрон Исроил билан кенг кўламли урушга тайёрлигини маълум қилди
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
100 млн сўмгача бўлган кредитлар соддалаштирилган тартибда ажратилади
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Германия разведкаси раҳбари: “Россия яқин йилларда НАТОга ҳужум қилиши мумкин”