16:03 / 09.05.2019
8 791

“Барака”нинг маъноси

“Барака”нинг маъноси
Кўпчилигимиз Рамазон ойи кириб келганида “Рамазон ойи муборак бўлсин” деб, бир-биримизни табриклаймиз, ва бу табрикка жавобан раҳмат, барака топинг ҳам деймиз, аммо “муборак” сўзи “барака” сўзи билан ўзакдош эканлигини ҳам, барака сўзининг асл маъносини ҳам кўпчилигимиз билмаймиз.

Келинг, бугун шу сўзнинг асл маъносини тушуниб олайлик.
Барака сўзининг араб тилида бир нечта маъноси бор:

1. Кўпайиш ва ўсиш. Бу бирор нарсанинг ўсиши (نمو) ва сони ёки ҳажмининг кўпайишидир (زيادة). Демак, бирор нарсада барака бўлиши унинг ўсиши ва кўпайишини англатади.

Баъзи одамлардан бир неча йиллар олдин юз минг сўм пул билан савдо бошлаганини, ҳозирда эса ўнлаб дўконлари борлигини ёки олган иккита қўйининг орқасидан ҳозир юзлаб қўйи борлигини эшитамиз. Мана шу бараканинг намоён бўлишидир.

2. Бирор нарсанинг бардавом, тўхтамай келиши, гўёки ёмғирнинг тўхтамай ёғишига ўхшаб. Яъни бирор нарсанинг вақтинча эмас, кўп ва бардавом бўлиши ҳам баракадандир,

3. Бараканинг яна бир маъноси туялар билан боғлиқдир. Араблар туянинг тиззалаши ёки чўкишини ҳам “барака” дейишади. Чунки туя бир чўккандан кейин уни ўрнидан турғазиш жуда қийинлигини туя минган одамлар яхши билишади. Чўккан туя бирор жойга кетиб қолмайди, устидаги одам ҳам устидан тушиб кетмайди. Барака ҳам ана шундай барқарорликни англатади, одамларнинг қизиқишлари, бирор янги урф (мода) каби тез келиб тез кетувчи эмас.

Ўз пули-моли ва тадбиркорлик фаолиятида барака ҳис қилган тадбиркорлар, уларга қандайдир бир илоҳий неъмат берилганлиги ҳақида гапиришади.
Албатта, бу Аллоҳнинг неъмати-баракасидир ва У ато этган баракани ўлчаб ҳам, санаб ҳам, охиригача англаб, етиб ҳам бўлмайди

Ҳаким ибн Ҳизом розияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Икки киши ўртасидаги савдо-сотиқ ҳар иккала томон учун ҳам, то улар бир-бирлари бирлан келишиб олгунча, ихтиёрийдир. Агар улар бир-бирларига рост сўзлаб, молнинг айбини яширмасалар, ғирромлик қилмасалар, бундай савдода барака бўлур, агар молнинг айбини яширсалар ва бир-бирларини алдасалар, савдоларида барака бўлмас!»— дедилар».

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » “Барака”нинг маъноси