19:46 / 11.05.2019
4 440

"Уят бўлади, болам, уят..."

"Уят бўлади, болам, уят..."
Кимдир "ҳалол шашликлар бор" деб ҳайқирса, кимдир иссиқ сомса, иссиқ чой борлигини овоза қилади, яна кимдир эса пластик картага ҳам савдо қилаверишини жар солади. Улар асосан ўрта ёшли кишилар, йигитлар бўлгани учун овозлари жарангдор янграйди...

Бурчакда бир 60-65 ёшни қоралаган, кўринишидан қаровсиз эканлиги яққол намоён бўлаётган онахон рўмол очиб эски кийилган кийимлар, ишлатилган рўзғор буюмлари, ўқилган китоблар ёйиб ўтирибди. Жуда таниш чеҳра... эсладим: ишга шошаётган пайтим бу онахондан пирашка олиб еб кетардим. Унинг ҳеч кими йўқлиги, ўз қорнининг ғамини шу йўл билан ейиши ҳақида эшитганларим ҳам бор эди.

Китоб қизиқишида ёнига яқинлашдим ва "она, энди пирашка сотмайсизми?"- деб сўрадим. Онахоннинг жавобидан қаттиқ таъсирландим, атрофдаги сотувчи-жарчиларга қарадим-у кўзимни ерга олдим:
– Ҳозир Рамазон ойи-ку, уят бўлади, болам, уят....
Одинахон Абдувохобова

Манба: Azon.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » "Уят бўлади, болам, уят..."