Бугун Аллоҳ таолога 100 минг қарзи ҳасана бергандим, саноқли соатдан кейин бир мусулмонни сабабчи қилиб, менга 10 баробар қилиб қайтарди. Мен эса у мусулмонга Аллоҳ таолодан яна 10 баробар кўпайтириб беришини сўрадим. Мавзуда яна давом этсак, ихлос аҳли юксалишининг (прогрессив) формуласи келиб чиқади. Тушунарли бўлдими гап?
Нега бу формула ишламай турибди – нега моддий ва бошқа иқтидорлар ўзгаларнинг қўлида?
Чунки бу формулани ишлатиб юборадиган “движоги” бор. Бу – “яхши кўрган нарсаларингизни инфоқ қилмагунларингизгача”.
Нечтамиз бирон бегона қийналиб турган киши учун яккаю ягона, “тилаб олган” Ласеттисини сотиб, унга беролади? Ана, кўрдингизми, нима формулани ишлатмай турипти? 10 минг долларингиздан 200 доллар инфоқ қилишингиз формулани ишга солмайди, оғайнилар.. Шунинг учун юрибмиз судралиб.
Яна битта “движок”нинг хабарини берайми?
Агар ҳар бир жамоатга тўғри ўрнак бўла оладиган битта киши, яъни, яхши кўрган нарсасини бера оладиган биттадан бошчи – олим киши бўлса (айтайлик, ўзига аталган ҳадяларни йўқсилларга бериб юборадиган масжид имоми), ва қолганлар ундан ўрнак олса, унда бу математика тилида “геометрик прогрессия”, деган нарсани келтириб чиқаради. Бу қисқа даврда ишларимизни ривожлантириб юборади. Ишонмайсизми? Аллоҳнинг ваъдасига-я!
Аллоҳ таоло ваъдасини эълон қилиб қўйган. Мулки беҳисоб эканини ҳам. Гап фақат ўзимизда қолган, оғайнилар..
Муҳаммад ШАКУР
Манба: Azon.uz “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Германия разведкаси раҳбари: “Россия яқин йилларда НАТОга ҳужум қилиши мумкин”
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Эрон Исроил билан кенг кўламли урушга тайёрлигини маълум қилди
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
100 млн сўмгача бўлган кредитлар соддалаштирилган тартибда ажратилади
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади