21:16 / 14.05.2019
3 947

Васваса

Васваса
Баъзида ойнада аксимни кўрсам, соқолимни олиб ташлагим келади. Эҳтимол бу шайтоний васвасадир, билмадим. Аммо ўз аксимга қарасам хаёлимдан шундай фикрлар ўтади:

"Сен бу суннат амалга лойиқ бўла олмаяпсан, шунча муҳим суннатлар туриб сен кўринишга оид бўлган соқол қўйиш суннатини тутибсан, аммо харом амаллардан бўлган кибр, риё, ғийбат, чақимчилик, холис бўла олмаслик, ота онага терс гапириш, қўшни ҳақларига риоя қилиш, омонатга вафо (омонатни маъноси ҳам жуда кенг), фарзанд тарбияси вожиботлари, аёлга зулм қилмаслик (аёл ҳам омонат), яқинларга силаи раҳм қилиш, мискинларга эҳсон бериш... ва яна кўплаб солиҳ амалларни бажармай ўзингча соқол қўйиб олганингга ўлайми... Сен олдин ўша муҳим суннатларни бажар, кейин сенга соқол ярашади." деган хаёллар ўтади.

Эҳтимол бу шайтоннинг васвасасидир. Чунки, васваса айни иймондир, деган ҳадис эшитган эдим.

Аслида, ҳар бир инсон ўз қалбига назар солиши, ўз юраги билан ёлгиз қолиб тергаб туриши, қалбининг энг тубидан чиқаётган фикрларни саралаб туриши керак экан. Шундагина инсон ўзини ислоҳ қила олади, шундагина жамиятдаги ижтимоий алоқалар юксалади, шундагина орада гиналарга чек қўйилади.

Замонамизнинг энг оғир иллати бу – ҳар ким бировни хатоси билан овора бўлиб, ўзини унутишдир. Биз эса динни холис Аллоҳ учун қилишга буюрилганмиз. Валлоҳу аълам.
Абдуллоҳ Нурханов

Манба: Azon.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Васваса