Рамазон ойи бу йил ҳам узоқ ва иссиқ кунларга тўғри келди. Тонгдан шомгача рўза тутиш муддатининг узоқлиги, ёзги иссиқда тананинг сувсизланиши хатарли эканини айтиб, шифокорлар саҳар ва ифтор пайтида имкон қадар кўп сув ичишни маслаҳат бермоқда. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Узун рўза соатларининг инсон саломатлигига салбий таъсирининг олдини олиш, бу жараёнда айнан қандай таомларни кўпроқ истеъмол қилиш борасида тиббиёт фанлари номзоди, олий тоифали жарроҳ Шомурод Меҳмонов ўз тавсияларини билдирган.
— Рўза тутиш яхши. Чунки, ҳар бир нарса, жумаладан инсон аъзолари ҳам толиқади, —Шомурод Меҳмонов. — Мисол учун, жигарни олайлик, у биохимик лабаратория бўлиб, организмга келган барча заҳарли моддаларни тозалашда иштирок этади. Шунингдек, қон ҳам ишлаб чиқаришда иштирок этади.
Инсон танасининг асосий қисмини оқсиллар ташкил этади. Улар қон босимини ҳам бир зайилда ушлаб туради. Унинг миқдори камайса, қул-оёқда шишлар пайдо бўлади.
Шунинг учун, рўза тутганда кўпроқ оқсилга бой овқатларни истеъмол қилиш керак. Аммо бизда одамларимиз ширинлик, нон ва хамирли таомларни истеъмол қилади.
Улар эса кечқурун ошқозонга оғирлик қилади ва тери остига ёғ йиғади. Аслида уларниҳг ўрнига 100 грамм атрофида гўшт, озроқ ёғли овқат ейилса, организм қийналмайди.
Зеро, тунда овқатни углеводга тўйинган таомларни тўйиб истеъмол қилсак, тунда ухлай олмайди. Юриб чиқади.
15 соатдан ортиқ муддатда яна иссиқда рўза тутиш учун инсон аввало соғлом бўлиши керак. Бу вақтда кексаларда қон қуюқлашади. Тил қуришни бошлаганда, демак, инсон танасида бир ярим литр сув етишмаётган бўлади. Шунинг учун, рўзада тўғри овқатланишга эътибор қаратиш керак. Йўқса, юрак, ўпка, ошқозон ости безига юк тушади.
Биринчи сув ичиш керак. Сув оғиз бўшлиғига керак. Бир пиёла сувни хўплаб, уч дақиқа давомида ичсак, қонга боради. Музлатгичдаги муздай сувни ичиш нотўғри. Қон томирлари торайди. Овқат ҳам кетмай қолади. Натижада қон босими тушиб кетади. Яхшиси, ифторда икки дона котлет, енгил шўрва.
Эрталабга бемалол гўштли овқат, озроқ ширинлик танаввул қилса бўлади. Сув ёки компот ичиш мумкин. Мен рўза тутишга қарши эмасман. Лекин, одам яшаши учун қулай шароит керак. Йўқса, танаси қийналиб, ошқозон яраси, жигар шиши ҳолати кузатилади. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади