07:20 / 19.05.2019
4 825

Ўн беш йил узоқроқ умр кўришни хоҳлайсизми?

Ўн беш йил узоқроқ умр кўришни хоҳлайсизми?
Пиёда тез-тез қадам ташлаш инсон ҳаётини 15 йилга узайтириши мумкин. Лестер (Буюк Британия) университети олимлари шундай хулосага келишди, деб ёзади Sof.uz The Daily Mail'га таяниб.

Мутахассислар ўртача ёши 52 ёш бўлган ярим миллионга яқин одамлар тўғрисидаги маълумотларни ўрганиб чиққанлар.

Маълум бўлдики, тез-тез қадам ташлайдиган аёллар умрининг ўртача давомийлиги 86,7дан 87,8 гачани ташкил этади. Эркакларда эса бу кўрсаткич 85,2-86,8 га тенг.

Секин юрадиган ёки умуман кам ҳаракат қиладиган одамлар келажаги ҳавас қилгуликмас. Ҳаракатчан бўлмаган аёллар умрининг ўртача давомийлиги 74 ёшни, эркакларники эса 64,8 ёшни ташкил этган.

Тадқиқот муаллифларининг таъкидига кўра, юриш фойдаси инсон ортиқча вазнга эга бўлганида ҳам сақланиб қолади.

Олимлар ушбу тадқиқот кузатув асосида ўтказилганини, яъни тез юриш инсон умрини узайтиришини далилламаслигини қўшимча қилган. Шу билан бирга, шифокорлар ўз мижозлари соғлиғи ҳақида аниқ ҳолатни тасвирлаётганларида, бошқа тестлар қаторида айнан пиёда юриш тезлиги маркеридан фойдаланишларини унутмаслик лозим.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Ўн беш йил узоқроқ умр кўришни хоҳлайсизми?