
Савол: Ассалому алайкум!
Никоҳдан олдин бўлажак келин ва куёв бир-бирлари билан гаплашиб юришлари мумкинми? Агар мумкин бўлмаса, ҳеч бўлмаганда телефон орқали суҳбат қуриши жоизми? Ёки буларнинг ҳаммаси зинога кирадими?
Жавоб: Гаплашиб юриши мумкин эмас. Телефонда ҳам сўзлашишмагани яхши. Чунки бу ишлар зинога эшик вазифасини бажариши мумкин. Фақат икки томон бир-бирини юзаки билиб оладиган даражадаги учрашувга, у ҳам хилватда бўлмаслиги шарти билан рухсат берилган. Бундай маълумот бир-икки учрашув билан ҳосил бўлади.
Аллоҳ янада билувчироқ.
Мубашшир АҲМАД
Манба: Azon.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар