12:13 / 23.05.2019
4 610

Ақлли схема: Умрингизни охиригача давом этадиган қуллик

Ақлли схема: Умрингизни охиригача давом этадиган қуллик
Аксариятимиз иқтисодга тушинмайиз, мана шу тушинмаслик эса бизни шундай хато фикрлашга олиб боради: иқтисодни тушиниш жуда қийин. Ва биз бу фанни оддий тил ёрдамида нима эканлигини билмай ўтиб кетамиз.

–Хўш, бу нимани ўзгартиради?
–Кўп нарсани ўзгартиради, сизга айтсам!

Бир четдан бошлаймиз. Банк пулни қаердан олади? Уларни Марказий банк босиб чиқаради, кейин эса пулларни фоиз эвазига мижозларга беради. Пул бериб, тағин ўзи пул ишлаб топиши учун банк нима қилиши керак? Уларни мижозларга катта фоиз эвазига тақдим қилиши лозим.

Умуман олганда, бу ерда моҳият унчалик муҳим эмас. Ҳар биримиз жараённи тушиниб турибмиз. Муаммо умуман бошқа нарсада.

Табиатда мавжуд бўлмаган пулларни қандай қилиб қайтариш мумкин?!

Масалан, Марказий банк бор йўғи 1000 сўм босиб чиқарди. Сизга уни бир йилга 5% га тақдим қилди. Бир йилдан сўнг сиз қарзингизни бериш учун келасиз. Лекин сизда атиги 1000 сўм бор! Яна 50 сўмни (фоиз) қаердан оласиз, модомики банк уларни ҳали босиб чиқармаган бўлса.

Тушуняпсизми?

Банклар фақат қарз эвазига яшайди. Сиз кредит олганингизда, сизнинг ота-онангиз, қўшнингиз, яқинларингиз – барчангиз инфляцияни келтириб чиқарасиз. Бошқача сўз билан айтганда пул қадрсизланади, чунки қарз яна кўпайди. Улар эса ҳеч қаердан ололмайди. Сиз қайтаришингиз керак бўлган пул эса, шунчаки, табиатда мавжуд эмас. Банк эса яна пул босиб чиқаришига тўғри келади, токи янги кредитлар бериши ва олдинги етишмовчиликларни ёпиши учун.

Банкка у пулларни ўзининг ҳисобида сақлаши фойдалироқ.

Оддий сўзлар билан айтганда: банкда 1000 сўм заҳира бор. Агар беш киши 200 сўмдан олса, олтинчи одам учун пул қолмайди. Банк уларни, фақат мана шу беш кишидан кимдир ўзининг 200 сўмини қайтариб банк ҳисобига қўйса, ана шундагина бериши мумкин.

Аслини олганда, сиз кредит олганда кимнингдир пулини ўзлаштириб оласиз, негаки банкнинг ўз пули йўқ. Мана, нима учун нақд пулсиз ҳисоб-китоб фаол ривожланиб бормоқда.

Нега инфляция катта суръатда ўсиб бормоқда, асосан, камбағал мамлакатларда? Буларнинг бари одамлар кредит ҳисобига яшашга ўтиб олгани учун.

Тушинишимиз керак бўлгани шуки, банклар кредитлар ҳисобига умр кечиради. Ҳар сафар, банкдан пул олар экансиз, уни борлиқда мавжуд бўлмаган катта сумма билан қайтаришингиз керак бўлади. Жуда ақлли схема, шундай эмасми?!

Бу нимани англатишини фаҳмлаган бўлсангиз керак. Бу умрнинг охиригача давом этадиган қуллик дегани.
Марказий банк пул босиб чиқармаса, одамлар табиатда мавжуд бўлмаган пулни ҳеч қачон қайтара олмайдилар.

Мақола "Ildiz" каналида ўзбек тилига ўгирилди

Манба: Azon.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Ақлли схема: Умрингизни охиригача давом этадиган қуллик