Фото: Pixabay
Кўплаб ривожланган мамлакатлар каби Австралия ҳам туғилиш даражаси юқори эмаслиги ва умр кўриш давомийлиги кўрсаткичи анча юқорилиги билан ажралиб туради. Шунинг учун мамлакат раҳбарияти нафақа ёшини узайтириш ҳақида ўйлади ва яқиндан бошлаб австралияликлар нафақага 65 ёшда эмас, 67 ёшда чиқадиган бўлишди. Бироқ олимлар бундай ўзгариш иш берувчига ҳам, давлатга ҳам катта фойда келтирмаслигини айтишмоқда, чунки ёши 40 дан ошган ходимларнинг иш қобилияти у қадар юқори эмас.
Мельбурн университети мутахассислари худди шу хулосага келишди. Улар 40 ёшдан катта 7 500 нафар австралияликларнинг когнитив функцияларини тадқиқ этишди. Кўнгиллилар уларнинг хотираси, фикрлаш тарзи, шунингдек, қарорларни қабул қилишдаги профессионалликни баҳолашда ёрдам берадиган бир қатор тестлардан ўтишди. Натижалар шуни кўрсатдики, ҳафтасига 30 соатдан ортиқ ишлаш когнитив функцияларга салбий таъсир кўрсатар экан.
Тадқиқот муаллифларининг фикрига кўра, бугун мавжуд бўлган 40 соатлик иш ҳафтаси гап ўрта ва катта ёшдаги одамлар ҳақида борганида кутилган иқтисодий самара бермайди. Тадқиқот натижаларига кўра, 40 ёшдан ўтган кишилар учун 25-30 соатлик иш ҳафтаси оптимал саналади. Ушбу ёш категориясидаги ходимлар иш куни ҳафтасига 3 кунгача қисқартирилганида яхши натижалар кўрсатиши аниқланди.
Тадқиқот муаллифлари бошқа мамлакатлар учун мазкур кўрсаткичлар ўзгача бўлиши мумкинлигини қайд этишмоқда. Шу тариқа, иш вақтини тақсимлашнинг мавжуд чизмаси, шунингдек иш ҳафтасининг давомийлиги кутилган натижа бермайди, чунки иш жараёни чарчоқ ҳисси, иштиёқнинг йўқолишига олиб келади ва ижобий ҳислар келтирмайди.
Бироқ мельбурнлик тадқиқотчилар ходимлар кўпроқ дам олиши, иш берувчи бундан кўпроқ фойда кўришини илгари суриш бўйича биринчи саналмайдилар. Масалан, Австралиядаги компаниялардан бири ўз ходимларига узунлиги 12 ҳафтадан иборат таътил беришга қарор қилган. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади