Кўпинча «чап тарафингиз билан уйғонасиз» ва кунингиз омадсиз бўладими? The Challenger эрта тонгдан фаол, ишчан, хушчақчақ бўлиш учун нима қилиш кераклиги борасидаги маслаҳатлари билан ўртоқлашади.
Фото: Unsplash
Барча девайсларни четга олиб қўйинг
Британиялик олимлар одамларнинг 67 фоизи ҳеч қандай қўнғироқ кутмаса ҳам ўз телефонини доимий текширишини аниқлашган. Уларда ахборот муҳитидан чиқиб кетиш қўрқуви мавжуд. Нима бўлганда ҳам бу кунни бошлашнинг яхши усули эмас, соғлиқ учун фақат зарар келтиради. Тонгда барча қурилмаларни четга олиб қўйиш ва вақтни севимли кишиларингиз даврасида ўтказган маъқул. Бу нафақат ижобий ҳис-туйғуларга сабаб бўлади, балки оиладаги ўзаро муносабатларни ҳам яхшилайди.
Фойдали егулик тайёрланг
Кун давомида фаол бўлишни истайсизми? Блендерга мева, сабзавот, резавор, кўкат, сув, йогурт, сут ёки шарбат солинг. Бир дақиқада тўйимли егулик ва десерт тайёр (унга бироз сули қўшсангиз, тушлик ҳам бўлиши мумкин). Идишни ўзингиз билан олиб кетинг ва организмни кун бўйи витаминлар билан тўйинтиринг.
Фото: Unsplash
Бадантарбия қилинг
Спорт билан шуғулланиш ақлий фаолиятда ўз аксини топади ва қондаги қанд миқдорини мувофиқлаштиришга ижобий таъсир кўрсатади, демак, фаол, ижодкор, ишчан ва ниҳоят, бежирим қоматга эга бўлишда ёрдам беради.
Медитация билан шуғулланинг
Кўплаб тадқиқот натижалари шуни кўрсатдики, медитация зўриқишнинг олиш ва фикр ҳамда ҳисларни тартибга солишда ёрдам беради. Бундан ташқари, у саломатлик учун ҳам фойдали: медитация иммун тизимини мустаҳкамлайди. Ва албатта, кайфиятни кўтаради ва ўз-ўзини назорат қилишни ўргатади.
Фото: Unsplash
Кунингизни режалаштиринг
Тайм-менежмент ва уни тасвирлайдиган китоб ва усуллар талайгина. Шундай экан, ўзингизга маъқул келганини танланг. Муҳими – бугун қандай мақсадларга эришишни исташингизни аниқ билиш. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади