16:02 / 21.06.2019
5 804

Ҳар куни асал истеъмол қилсангиз, организмда қуйидаги 8 нарса содир бўлади

Ҳар куни асал истеъмол қилсангиз, организмда қуйидаги 8 нарса содир бўлади
Фото: Pexels
Биз турли витаминларга жуда кўп миқдорда пул сарфлаймиз, иммунитет ва организм фаолиятини яхшилаш йўлларини излаймиз. Она табиат ана шу мақсадларда фойдаланиш учун тақдим этган нарсаларни эса сезмаймиз. Асал – асаларичиликдаги ғаройиб маҳсулот. У турли касалликлар профилактикаси ва давоси учун хизмат қилади. Бундан ташқари, ширинликни диабет касаллигига чалинган кишилар ҳам истеъмол қилишлари мумкин.

Бугун «Так Просто!» таҳририяти ҳар куни асал истеъмол қилсангиз, сиз билан содир бўладиган 8 та нарса ҳақида ҳикоя қилади. Фақат асални асаларичилик билан шуғулланадиган мутахассисдан харид қилинг. Ана ўшанда унинг ҳақиқийлигига ишонч ҳосил қилишингиз мумкин.

Организм учун фойдаси

Тоза тери
Асал – жуда кучли антиоксидант. У терининг эрта қариши, ҳуснбузарларни чақирувчи заҳарли моддаларни организмдан чиқариб ташлайди. Асални истеъмол қилишдан ташқари, у билан турли ниқоблар ҳам қилиш мумкин. Юз майин ва чиройли кўринишга эга бўлади.

Озиш
Маълумки, ортиқча вазн ташлашни истаган кишилар ширинлик истеъмол қилиши керак эмас. Бироқ асалга нафақат рухсат берилган, балки уни тавсия ҳам қилишади. У метаболизмни яхшилайди, шу сабабли ортиқча вазн тезроқ кетади.

Фото: Pexels
Холестерин даражасини нормаллаштириш
Қизиғи шундаки, асал таркибида холестерин мавжуд эмас. Бироқ унда организмдаги холестерин даражасини камайтиришга ҳисса қўшадиган микроэлементлар мавжуд. Юқорида айтиб ўтилганидек, асални ҳар куни истеъмол қилиш организмдаги антиоксидантли бирикмаларга ижобий таъсир кўрсатади. Улар эса, ўз навбатида, холестериннинг юқори даражасига қарши курашади.

Соғлом томирлар
Асални ҳар куни истеъмол қилиш ёш ўтиши билан деярли ҳамма одамларда пайдо бўладиган юрак қон-томир касалликларининг олдини олади. Тиббиёт ходимлари томонидан ўтказилган тадқиқотлар асал таркибидаги антиоксидантлар артериялар қисқариши ва тромблар ҳосил бўлишининг олдини олишини кўрсатган.

Хотиранинг яхшилиги
Ҳар куни асал истеъмол қилган кишиларнинг хотираси яхшироқ бўлиши исботланган. Шунингдек, уларда кексаликдаги склероз эҳтимоли ҳам нолга тенг бўлади. Бундан ташқари, асал таркибидаги кальций мия томонидан яхши ўзлаштирилади, бу эса унинг фаолиятига ижобий таъсир кўрсатади.

Соғлом уйқу
Тиниқиб ухлаш – руҳий саломатлик ва гўзаллик гарови. Асал сератонин ишлаб чиқарилишига ҳисса қўшади, уни организм тезда ухлаб қолиш гормони – мелатонинга айлантиради. Шундай экан, уйқу олдидан истеъмол қилинган бир қошиқ асал билан яхши ҳордиқ кафолатланади.

Ошқозон-ичак фаолиятининг нормаллашуви
Овқат ҳазм қилишни яхшилаш учун наҳорга бир қошиқ асал ейиш тавсия этилади. Бундай оддий қоида ошқозон-ичак касалликлари пайдо бўлишини бартараф этишда ёрдам беради. Бундан ташқари, ошқозонга бориш йўлида асал бактерияларни йўқ қилади, шунингдек, ошқозоннинг шиллиқ пўстидаги яраларни тузатади.

Фото: Pexels
Антидепрессант
Ушбу маҳсулот таркибидаги глюкоза нейронлар учун зарур. У қонга тезда сингиб, тинчланиш, тиришишнинг камайиши ва психологик бузилишларнинг камайишига ҳисса қўшади.

Таҳририятнинг маслаҳати
Эрталаб бир чой қошиқ асални очқоринга ва яна бир чой қошиқни эса уйқудан олдин истеъмол қилинг. Уни чойга солинадиган шакар ўрнида ҳам қўллаш мумкин. Бироқ уни ичимликка қўшманг, бор-йўғи истеъмол қилинг. Ахир 60 даража иссиқдан юқори ҳарорат асалдаги фойдали хусусиятларни йўқ қилади. Шунингдек, асалга саримсоқпиёз қўшиш орқали унинг вирусларга қарши хусусиятини ҳам бир неча мартага оширишингиз мумкин. Бундай мўъжизавий воситани тайёрлаш учун 500 мл асалга олдиндан майдалаб олинган 3-4 та кичик саримсоқпиёз бошчаларини қўшинг.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Ҳар куни асал истеъмол қилсангиз, организмда қуйидаги 8 нарса содир бўлади