Бир бечора қуш тузоққа тушиб, қафасга маҳкум бўлди. Тутган кишига: “Эй инсон! Сен ҳаётингда қўй ва сигир еган, туя ҳам сўйгансан. Уларнинг гўштига тўймаган экансан, меникига асло тўймайсан! Мени қўйиб юбор, эвазига сенга уч ўгит айтай. Бу ўгитларнинг биринчисини қўлингда туриб, иккинчисини анави том устига чиқиб, учинчисини эса дарахт шохида айтаман. Сен бу уч ўгитга қулоқ солсанг, албатта, бахтиёр бўласан!”, деди.
Овчи қушга ишонди. Ёлворишларидан сўнг таклифига рози бўлди. Қуш: “Сенга биринчи айтадиган ўгитим шудир – бўлиши мумкин бўлмаган нарсаларни ким гапирса гапирсин, асло ишонма!”, деди.
Овчи уни қўйиб юборди. Қуш учиб уйнинг томига қўниб, иккинчи ўгитини айтди: “Қўлингдан бой берган ўткинчи нарсалар учун асло тушкунликка тушма. Бой берилган нарсанинг ортидан ғам чекма”, деди.
Сўнг дарахт шоҳига қўнди ва учинчисини айтмасдан олдин: “Ичимда ўн дирҳам оғирлигида бебаҳо марварид бор эди. У сени ҳам бола-чақангни ҳам бой қиларди. Лекин сенинг тақдирингда йўқ экан, қўлингдан кетди”, деди.
Овчи қушнинг гапларини эшитар-эшитмас, бақириб, афсус-надомат чекди. Қуш: “Мен сенга қўлингдан кетган нарса учун асло тушкунликка тушма, демадимми? Модомики, марварид қўлингдан кетибди, энди нега ўзингни азоблаяпсан? Ҳозиргина айтганларимни унутдингми? Сенга “Бўлиши мумкин бўлмаган нарсаларни ким гапирса ҳам ишонма!” дегандим. Эҳ нодон, ўзимнинг оғирлигим уч дирҳамлик тангачадег-у, ичимда ўн дирҳамдек келадиган марварид нима қилади?!”, деди.
Овчи бироз ўзига келиб: “Майли, энди учинчи ўгитингни айт”, деди.
Қуш: “Сен шу айтилган икки насиҳатга қулоқ солдингми, сенга учинчисини айтай? Ухлаб ётган одамга панднасиҳат қилиш унумсиз ерга уруғ экиш билан баробардир!”, деб, учиб кетди.
Абдуллоҳ Раҳимбоев таржимаси
Манба: Azon.uz “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади