date
views 3 334

Инсон организмида юрак касалликларини даволашга ёрдам берувчи ҳужайралар аниқланди

Инсон организмида юрак касалликларини даволашга ёрдам берувчи ҳужайралар аниқланди
Канадалик олимлар юрак қобиғида касал юракни даволай оладиган ҳужайраларни аниқлашди. Бундай кашфиёт даволашнинг янги усуллари пайдо бўлишига олиб келиши мумкин. Калгари университети олимларининг бу тадқиқоти ҳақида Immunity журналида маълум қилинган.

Ҳужайралар юраги касал сичқоннинг перикардиал суюқлигида аниқланган.

Ҳужайралар сичқонларда аниқлангач, кардиожарроҳлар уни юрак касаллигидан азият чекувчи одамларда ҳам аниқлашган. Бу эса даволашнинг янги имкониятларини очади ва миллионлаб касал одамларга умид беради, деб ҳисобламоқдалар олимлар.

Юрак тананинг бошқа аъзоларидан фарқли, ўзини тиклашда чекланган имкониятга эга.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Фойдали » Инсон организмида юрак касалликларини даволашга ёрдам берувчи ҳужайралар аниқланди