Сафвон ибн Сулайм розияллоҳу анҳудан бундай ривоят қилинади: «Расуллуллоҳ соллаллоҳи алайҳи ва салламдан сўрашди:
– Мўмин қўрқоқ бўладими?
– “Ҳа” – деб жавоб бердилар. Яна сўрашди:
– Мўмин бахил бўладими?
– “Ҳа” – дедилар. Яна сўрашди:
– Мўмин ёлғончи бўладими?
– “Йўқ!” – деб инкор қилдилар...
Бир танишимга қўнғироқ қилдим. Қарзи бор эди, шунгами олмади. Қайта-қайта тердим...
Кейин бошқа рақамдан тердим. Хайриятки, гўшакни кўтарди, менлигимни билгач хижолат бўлди, шекилли:
– Узр, таҳорат қилаётгандим, қўнғироғингизга жавоб бера олмадим, – деди.
– Ака, сиз сўраган нарсани олиб келишди, қаерга тушуришсин? – дедим. “Таҳорат қилаётган одам” шошиб қолди:
– Ҳозир айтаман. Шофёр ака! Мошинани тўхтатиб юборинг. Тушиб қоламан...
***
Яна бири. Ёнимдаги одам танишига қўнғироқ қилди:
-Қаердасиз?
-Уйдаман...
Бир-икки савол жавоблари бўлди. Баногоҳ бу киши "и-е!!!" деб юборди. Гаплашаётган одам йўлнинг нариги бетида турарди...
***
Яқинда бир қишлоқда, йўл четида помидор сотиб турган бола олдида тўхтадим. Қишлоқда бўлгани учун деҳқон деб ўйладим. "Ака, икки минг икки юз сўмдан олганман, устига юз сўм фойдаланиб сотавераман" деди. Пулини бериб бўлганимдан кейин "Яна кўпроқ оладиган бўлсангиз келаверинг, арзонлатиб бераман, ҳовлида "огород"имизда босилиб ётибди" дейди...
Она сути оғзидан кетмаган бола. Жамиятга алдаш билан кириб келяпти. Савдогарларда кўп учрайди. "Ёлғон ишлатмасак иложи йўқ. Бусиз бўлмайди. Тирикчилик учун мажбурмиз алдашга" дейди. Ўринбосарлари, фарзандларини шу йўсинда тарбиялаб, вояга етказади.
Суҳбат кўп. Гап кўп. Ораларимизда тез-тез учраб турадиган, қон-қонимизга сингиб кетган ёлғонлар кўп. Бунинг натижасида рост бўлса ҳам суҳбатдошлар бир-бирига гумонлар аро муносабатда бўлади...
Салим АЙЮБИЙ
Манба: Azon.uz “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди